Сабр дунё ва дин ишларида тўғри йўл тутишда инсонга ёрдам берадиган фазилатлардан биридир. Инсон  яралибдики, у ўзининг барча мақсад ва амалларини шу сабр асосида рўёбга чиқаради. Агар у сабрсизлик билан иш тутса хеч қачон мақсадга эриша олмайди. Хар қандай ишда хам керагидан ортиқ шошқолоқ бўлиш зарар келтириши мумкин. Сахл Ибн Саъд розуллоху анхудан ривоят қилинади. “Наиб соллоллоху алайхи вассаллам: “Шошилмаслик оллохдандир. Шошқалоқлик шайтондардир” дедилар (Термизий ва Байхакий ривоят қилганлар. Шунинг учун хам мўмин мусулмон банда хеч бир нарсада шошилмаслиги лозим.

Сабр улуғлик ва камолот белгисидандир. Оллоҳ таоло ўз исмларидан бирини “Ас-собур” деб атагани хам бежиз эмас. Оллох таоло бандаси бирор гунох қилган бўлсада дархол жазоламайди. унега берилажак азобни орқага суради.Оллох таоло Аъроф сурасида шундай мархамат қилади “Албатта роббингиз осмонлару ерни олти кунда яратган.”  (54-оят)

Аллох таоло истаса оламни бир зумда яратар эди. Аммо бандаларга ибрат бўлиши учун уни олти кунда яратган. Шунингдек Аллох таоло Қурони Каримни  хам бир йула нозил қилса бўлар эди. Аммо бандаларга осон бўлиши учун йигирма уч йилда нозил этди. Шариат аҳкомларини ҳам ўша муддатда жорий қилди. Ожиз бандалар бу дунё ишларини амалга оширишда қанчалик машаққат ва оғирлик  хосил бўлмасин, мустахкам ирода ва сабр тоқат кўрсатиши лозим. Имом Бухорий ривоят қилган бир ҳадисда: “Кимки сабр қилишни ҳоҳласа, Аллоҳ унга сабр беради. Ҳеч бир кишига сабрдан кўра яхшироқ неъмат берилмаган.” дейилади. Инсон ҳаёти давомида бир имтиҳондан чиқиб иккинчи бир имтихондан чиқиб, иккинчи бир имтихонга тўқнаш келаверади ва бу нарса бир-бирига уланиб кетган синовлардан иборат .

Бугунги кунда кўп гуноҳ ва жиноятлар келиб чиқишига назар ташласак сабрсизлигимиз эвазига содир бўлаётганлигини кўрамиз.  Инсонларнинг ёши-қари ҳаммаси сабрни унутиб қўйдик десак муболаға бўлмайди. Аллоҳу таоло шунча сохиб қудрат эгаси бўлса  хам биз бандаларга хар бир нарсада ибрат олишимиз учун ақлимизни сабрга ундаган. Хато камчилликларнинг бари сабрсизлигимиз эвазига содир бўлаяпди. У хаёт уфқида кетма-кет пайдо бўлувчи булутлардан қурқмайдиган балки бир кунмас бир кун ўзига ўзига хам омад кулиб боқишидан умидини узмаслиги лозим. Бундай натижани сабр бардош, хотиржамлик ва ишонч билан кутиш эса айни хикматдир. Шунинг учун дин бандадан хар  доим сабр қилишни талаб этади.

Қизириқ туман бош имом хатиби: Абдухалил Абдуназаров

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here