Ўзбекистон заминида қадим замондан ислом дини билан   бошқа   динлар ёнма-ён яшаб, ривожланиб ва бу жамиятнинг маънавий юксалишига муайян ҳисса қўшиб келган.  Ҳозирги  кунга келиб, республикамизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Ислом динимиз аввал бошданоқ инсониятга асл мурувватни,  ислом аҳлига, ҳатто ғайри муслимларга эҳтиром ҳамда бағрикенглик билан муносабатда бўлишни ўргатиб келган ва келмоқда. Ислом ўзидан аввалги самовий динларни (яҳудийлик, насронийлик) шунчаки ҳурмат қилиш билан чекланмай, ўша дин аҳлларига чексиз мурувватлар кўрсатган.  Инсонлар ўртасидаги ихтилоф хоҳ диний, хоҳ дунёвий ишларда бўлсин, қадимдан давом этиб келаётган ишдир. Ер юзида ҳаёт борки, ихтилофлар бор. Бу ҳақиқат Қуръони каримнинг Ҳуд  сурасининг 118 ва 119 оятларида   Аллоҳ  хабар  беради:  “Агар Парвардигорингиз ҳоҳлаганида, барча одамларни бир миллат (яъни, бир динга эргашувчи) қилган бўлур эди. (Лекин У зот бундай бўлишини истамади. Шунинг учун) улар (одамлар) мудом ихтилоф қилурлар, магар Парвардигорингиз раҳм қилган кишиларгина (ҳақ йўлда иттифоқ бўлиб яшарлар). Уларни шунинг учун (яъни, бировлари ҳақ йўлда ҳидоят топишлари, бошқалари ноҳақ йўлларда талашиб-тортишиб юришлари учун) яратгандир. Парвардигорингизнинг: «Мен жаҳаннамни (кофир) жин ва кофир одамларнинг барчаси билан тўлдирурман”, деган сўзи ҳақ бўлди”.  Яъни эй Расули карим (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), агар Раббингиз хоҳлаганида ўзи яратган инсонларни иймон-эътиқодлари бир уммат, бир жамоа қилиб қўяр эди ва У зот бу ишга қодир, демоқчи. Албатта Аллоҳнинг хоҳишига ҳеч ким тўсқинлик қила олмас, лекин Парвардигоримиз буни ҳоҳламади, ёмон ва яхшини бир-биридан ажратиш учун ҳаётни ихтилофли қилди. Дунё шундай турар экан, инсонлар ўз фикрлари, йўналишлари, мақсадлари ва орзу-умидлари борасида ҳар хил бўлишда давом этадилар. Фақат Парвардигорнинг раҳмати тушган бандаларгина бундан мустаснодирлар. Улар ҳақ йўлида ҳидоят топадилар. Улар диннинг асли-асосида ҳеч ҳам ихтилоф қилмагайлар. Балки яхшилик йўлини англаб етиб, бу йўлда бирга бўлгайлар… Қуйидаги ояти каримада шундай дейилади:  Агар сенга уларнинг юз ўгиришлари оғир ботаётган бўлса, қодир бўлсанг, ер остидан йўл қилиб ёки осмонга нарвон қўйиб, уларга оят-мўъжиза келтир. Агар Аллоҳ хоҳлаганда, албатта, уларни ҳидоят устида бирлаштирган бўлур эди-ку! Бас, ҳаргиз жоҳиллардан бўлманг!” (“Анъом” сураси, 35-оят).(Ояти каримада Пайғамбаримизга, агар қодир бўлсалар, мушрикларни ишонтириш, иймонга келтиришга ярайдиган оят-мўъжизани ерни кавлаб кириб бўлса ҳам, осмонга шоти қўйиб чиқиб бўлса ҳам, келтириш таклиф этиляпти. Аммо кофирлар оят-мўъжизалар йўқлигидан иймондан юз ўгираётгани йўқ. Улар нафсларининг бузуқлиги, ҳасад ва саркашликлари оқибатида куфр йўлини ихтиёр қиляптилар. Аллоҳ таоло одамларни ҳар хил табиатли ва айри истеъдод соҳиби қилиб яратгандир. Баъзиси ўз-ўзидан ҳидоят йўлига кириб қолади. Баъзилари даъватга, тушунтиришга муҳтож бўладилар. Бошқалари эса, бир оз қўрқитишга, яна бирлари тарғибот ишларига эҳтиёж сезади. Аммо яна бир тоифа борки, уларга ҳеч нарса таъсир қилмайди. Улар ҳар қанча даъват қилинмасинлар, шу қадар баҳона топаверадилар.    Халифаларнинг биринчиси Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) Сурияга ҳарбий юришга кетаётиб, ўз қўшинларига Қуръони каримнинг ҳақиқий даъватига ёрқин мисол бўлган қуйидаги буйруқни бергандилар:  «Эй инсонлар, мен сизларга чин дилдан амал килишингиз лозим бўлган ўн коидани маълум киламан. Уларни асло эсдан чикарманг ва тўгри йўлдан адашманг.

Болаларни, аёлларни ва кекса кишиларни ўлдирманг.

Хурмо дарахтларига ўт кўйманг ва дарахтларни кесманг.

Туяларни, подаларни ва бошка (ҳайвонлар) тўдасини ўлдирманг…

 Сиз ўзга ишлар, охират дунёсига хизмат билан машгул одамларни учратасиз .

Шунда уларни ўз ҳолига кўйинг. Сизга турли ноз-неъматларни туҳфа килиб келган одамларни учратасиз, улардан енг, аммо Аллоҳ номини эсга олишни унутманг».

Расулуллоҳга  Ҳабашистон  подшохи  Муқавқис  ( насроний эди ) чопон  ҳадя  қилди, уни  пайғамбаримиз  қабул қилдилар  ва  жума, ҳайит  намозлари, ҳамда  элчиларни қабул  қилганда  кияр эдилар. Бу маъно баъзи ўзини билмаган кишилар томонидан суистеъмол қилингани ҳам маълум. У зот с.а.в  бир яҳудий аёл заҳар солиб берган қўй гўштини еб заҳарланганлари ҳеч ким учун  сир эмас.  Лекин  шунда  ҳам  Пайғамбаримиз  с.а.в  у  аёлга  нисбатан  ҳеч  қандай   чора  кўрмадилар, интиқом  олмадилар,  балки  ҳаққига  Аллоҳдан  ҳидоят  сўраб  дуо  қилдилар.  Шунинг  ўзи  биз  умматга  ҳар  қандай  динга  эътиқод  қилувчи  ва  ҳар  қандай  миллатга  мансуб  инсонлар  билан  муомала  қилиб  яшашга  етарли  далил  эмасми?

Расулуллоҳ с.а.в дан ривоят қилинган ҳадисда эса: “Халқнинг барчаси Аллоҳнинг измидадир. Уларнинг Аллоҳга маҳбуброғи аҳлига наф берувчироғидир”,  дейилган  ( Баззор ривояти ). “ Ким аҳли зиммага бирор заҳмат етказса, қиёмат куни Мени ўзининг душмани сифатида кўради ”. (Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснад»).

Динлардаги   ихтилофлар  қотиллик  ва  адоватларга   сабаб   бўлмаслиги,  яхшилик, силаи раҳмдан тўсмаслиги лозим” .  Қуръони  каримнинг   Бақара   сураси   256-оятида: “Динда мажбурлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди …”. -дейилиб, насронийлар ва яҳудийлар “аҳли китоб” саналиши ҳақида кўрсатмалар  келган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Ким бир аҳдлашган (ғайридийн) кишига зулм қилса ёки унинг ҳаққини поймол этса ёхуд уни тоқати етмайдиган нарсага мажбур қилса ёки ундан ўз розилигисиз бир нарса олса, қиёмат куни мен ўша одамнинг хусуматчиси бўламан», — дедилар».  Абу Довуд ривоят қилган.

Ҳазрати  Умар    бир  куни  кўчаларни  айланиб  юрганларида  бир  яхудийни  тиланчилик  қилиб  юрганини  кўрдилар  ва  уни  тўхтатиб  тиланчилик  қилишига  нима  мажбур  қилганини  сўрадилар?  Яҳудий:  “ Мен   ёшлигимда  ишлардим  ва  мусулмонларга  жизя  тўлаб  турур  эдим,  энди  қариганимда  ишлашга  қодир  эмасман  ва  тирикчилигим  учун  мажбур  тиланчилик  қиляпман ”  деди.  

Ҳазрати  Умар    сенга  нисбатан  беадолатлик  қилипмизку,  ёшлигингда  жизя  олиб,  қарилигингда  қарамай  қўйибмиз  деб,  қарор  чиқариб,  унга  нафақа  белгилабдилар.

Юқорида  келтирилган  оят  ва  ҳадислар  мазмунини  тўпласак,  бизни  ҳар  қандай  миллат  ва  элат  эгалари  билан  ёнма ён  ва  иттифоқ  яшашга  даъват  қилади.  Мана  шундагина  дунё  тинчлигини  таъминлаган  бўламиз.

 

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here