ҚАЛБ ЎҒРИЛАРИДАН ҲИМОЯЛАНИНГ!
Янги милодий асрга келиб жаҳон саҳнасида қарашлар, ўлчовлар, муносабатлар ўзгариб кетди. Ҳатто«глобалчилик, террор, тамаддунлар ихтилофи» деган янги атамалар пайдо бўлди. Янги аср кишисининг, айниқса ёшларнинг онги ва қалбини забт этиш учун жиддий кураш бошланди. Бу йўлда бутун дунёни қандайдир«фобия»лар билан қўрқитиш ҳар қачонгидан кучайди.Ана шу ихтилофлар туфонида Ислом ва мусулмонларга«лой сочиш» ҳам авжга мингани кузатилмоқда.Мана шундай таҳликали, безовта замонда ёшлар ўзларини қандай тутишлари, кимга ва нимага суянишлари,кимга эргашишлари керак? Энг аввало, улардан ақидада мустаҳкам бўлиш талаб этилади. Машҳур шоиримиз Сўфи Оллоҳёр «Ақида билмаган шайтона элдур, Агар минг йил амал деб қилса, елдур», деб бежизга ёзмаган.Одамлар мусулмонлик даъво қилишсаю, мўминмиз, деб кўкракка уришсаю, аммо ақидалари, имонлари заиф бўлса осон алданишади. Ақида пойдевори бўш заминга,қийшиқ қилиб қурилса, ғанимлар қалбларини осонгина забт этади. Унча жон койитмай ҳидоят йўлидан, ҳақ йўлдан адаштириб юборади.Исломни китоб ўқиш билангина танимоқчи бўлганлар адашишга маҳкумдир. Бундайлар силсилага мансуб бир устоз кўрмай, ўзларича бир неча оят ё ҳадисни ёдлаб олишадида, «улуғ олим даражасига кўтарилдик», деб ўйлашади. Буларнинг ҳам ҳақ йўлдан адашиб, залолатга кириб кетишлари (наузанбиллаҳ!) осон бўлиб қолади.Аллакимлар найрангига учиб, улар ақидасини қабул қилган, ҳақ нима, ботил нима – ажратиб олганидан кейин изтироб ва надоматларда қийналган ёшлар борлиги аён. Дунё ҳаётидаги тансиқ йилларини хатолар гирдобида ғарқ қилиб юбормасликлари учун ёшларга қарата Пайғамбаримизнинг(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Динингизни кимдан ўрганаётганингизга қаранг», деган кўрсатмаларини эслатиб қўйиш жоиз. Расулуллоҳдан (алайҳиссалом) буён давом этиб келаётган олимлар силсиласини устоз қилиб олганлар асло адашишмайди. Бу Аҳли суннат вал жамоа тузиб чиққан ва асраб-авайлаб келаётган ақида, эътиқод ва шариат йўлидир.Ҳазрати Абу Ҳанифадан: «Кимлар Аҳли суннатга мансуб?» деб сўрашганида, «Икки шайхни тан олган,икки куёвни тан олган ва маҳсисига масҳ тортган Аҳли суннатдандир», деган эканлар. Билишса, икки шайх ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб, икки куёв эса Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб эканлар. Бундан келиб чиқадики, ким динида мўътадил ўрта йўлни олиб бораман деса, Исломнинг тўғри йўлдаги тўрт халифасини тан олиб,улар ишини ва йўлини давом эттириши ҳамда шариат ҳукмларини оғишмай бажариши лозим экан.Турли тафриқаларга бўлиниш, ҳақ йўлда адашишларнинг яна бир йўли суннатни тарк этиш,мазҳабсизлик ҳамда мутаассиблик балосидир. Ислом қонунларини бузиб қўйишдан тақво қилган ўтмишдаги буюк алломаларнинг тўқсон тўққиз фоизи мазҳабга содиқ бўлган. Ҳатто ихтилоф авж олган ўн тўртинчи асрда етишиб чиққан Ибн Таймийя, Ибн Қайюм каби ўзгача фикрлилар ҳам чала савод мусулмонларга фақиҳлар ёрдамисиз ижтиҳодга қўл уришни тавсия этишмаган.Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга шундай хитоб қилади: «Динларини бўлиб, фирқа-фирқа қилиб олган кимсалардан (бўлманг)! Ҳар бир ҳизб-фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар» (Рум, 32).Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бундай дейилган:«Мана бу уммат яқинда етмиш уч фирқага ажралади.Етмиш иккитаси дўзахда ва биттаси жаннатдадир».«Эй Расулуллоҳ, шу биттаси ким?» деб сўрашди. «Аҳли суннат вал жамоа», дедилар» (Имом Термизий ривояти).Ҳазрати Пайғамбаримизнинг умматлари етмиш учфирқага бўлинди. Етмиш икки фирқа залолатда қолиб ҳалок бўлди. Фақат турт фиқҳий мазҳабни (ҳанафий,шофиъий, моликий, ҳанбалий) бирлаштирган «Аҳли суннат вал жамоа» мазҳаби саломатда қолиб, нажот топди. Ҳозир ер юзидаги жами мусулмонларнинг салкам тўқсон уч фоизи ана шу ҳақ йўлдаги мазҳабда турибди.Аҳли суннат жамоатидан заррача айрилган киши исломиятдан узоқлашган бўлади.Демак, бугунги ёшларимиз дин душманларининг ҳийла-найрангларига учмай, қалбларига эгалик қилиш илинжида турли тузоқ-қопқонлар қўяётган мухолифларнинг фитнасига илинмай дейишса, Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини маҳкам тутишади. Янги замоннинг маккорва муғомбир қалб ўғрилари домига тушмаслик учун Аҳли суннат вал жамоа мазҳабидан чекинишмайди.Чунки дунё мусулмонларининг салкам тўқсон уч фоизи адашиши, залолатга кетиши, ҳидоят йўлидан чекиниши асло мумкин эмас!

Қумқўрғон тумани бош имом-хатиби Ҳ.Зайниев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here