#МАҚОЛА

Тушда Куръони карим тиловати.

Тушда Қуръон ўқиш ҳокимга далилдир. Агар тушда раҳмат оятини ўқиганини кўрса, Қақ таъолодан башорат бўлиб, туш кўрувчи яхшиликлар қилиши ва Ҳақ таъоло шукрини жойига қўйиши керак. Агар тушида азоб оятини ўқиётганини кўрса, Худойи таъолонинг ғазабида бўлишига далилдир, тавба қилиш Қақ таъоло йўлига қайтиш лозим. Агар қисса ва мисоллар ҳақидаги оятларини ўкиганини кўрса, маъсиятга йўл қўйишига далилдир.
Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида Қуръоннинг ярмини ўқиганини кўрса, умрининг ярми ўтганига далилдир. Агар тушида ҳофизи Қуръон (қори) бўлганини кўрса, омонатни сакдовчи бўлишига далилдир. Агар тушида ўқилаётган Қуръон овозини эшитганини кўрса, дин йўлидаги ишлари яхши бўлишига далилдир.
Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққанини кўрса, мурод топишига, баъзи таъбирчилар бўйича, умри охирига етганига далилдир.(Давоми бор)..

✍✍Термиз шахар «Хаким-Термизий» жоме масжиди имом-ноиби Ҳ.Саидов
https://t.me/surxonmuslimuz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here