Ислом дини оиланинг хар бир аъзоси учун у лойиқ бўлган мақом ва даражани белгилаб қўйди. Оилада энг олий мақом соҳиблари ота-онадир. Чунки, инсонни дунёга келишига ҳақиқий сабаб Аллоҳ таоло бўлса, ота-она эса зохирий сабабдир. Бу ҳақиқатни фарзандлар бир лахза хам унутишлари мумкин эмас. Аллох таоло Қуръони каримда“Биз инсонни ота онасига яхшилик қилишга буюрдик”.(Ахқоф 15 оят)

Ота-онага яхшилик қилиш фарздир,уларни ранжитиш эса улкан гунохдир. Уларнинг хизматларини қилиб дуоларини олиш, уларни норози қилиб қўймаслик,ҳатто улар вафотларидан кейин ҳам фарзанд зиммасида хаклари борлигини Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаганлар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд  (р.а) дан ривоят қилинади:  Набий (с.а.в) дан сўрадим дедилар:Амалларнинг кайси бири афзал?Вактида ўқилган намоз дедилар.

Кейин нима амал? – деб сўраганимда Ота-онага яхшилик килиш дедилар.  

Абу Усайддан ривоят килинган хадисда эса:Набий (с.а.в) нинг ҳузурларида эдик. Бир одам Ё Расулуллоҳ мен учун ота-онамга улар дунёдан ўтгандан кейин қиладиган яхшилик қолдими деб суради.Набий (с.а.в) Ха тўрт нарса дедилар:

Уларнинг ҳаккига истиғфор айтиб дуо қилиш,Уларни ваъдаларини бажариш, Дўстларини ҳурмат қилиш, ҳамда сен билан қариндош бўлмаган аммо ота-онанг билан қариндош бўлганлар билан қариндошлик ришталарини боғлаш. 

Зар қадрига заргар етади деганларидек,  ота-онанинг қадрига бу умматнинг улуғлари етганлар. Қуйида уларнинг ҳаётларидан баъзи лавҳаларни келтирамиз,  шоятки, ибрат олиб бизлар хам ўзимизни ўнглаб олсак.

Боязид Бастомий ҳазратлари улуғ олимлардан, валийуллоҳлардан бўлганлар.

У зот айтадилар:    Совуқ бир қиш кечаси эди Онам уйғониб, сув ичишни истадилар. Мен дарров сув олиш учун ўрнимдан турдим,лекин идишда сув йўқ эди. Булоқ бошига бориб, идишга сув тўлдирдим. Уйга келганимда Онамнинг яна ухлаб колганларини кўрдим. Уйғотишга кўзим қиймади. Идишни кўтарганимча узоқ муддат кутдим. Кун жуда совуқлиги сабабли қулим идишга ёпишиб қолган эди. Анча вақтдан кейин Онам яна уйғониб сув сўрадилар. Мен идишни узатганимда қўлимнинг териси шилиниб қонаб кетди, бу ҳолни кўриб Онам:  «Ё  Аллоҳим, мен ўғлимдан розиман. Сен ҳам рози бўл » деб дуо қилдилар.

Оналарига қилган яхшиликлари, хизматлари ва оналарининг манна шу дуолари сабабли Аллоҳ таоло Боязид Бастомий ҳазратларига олим ва авлиё бўлишлик бахтини ато қилди. Ота-оналаримиз ҳаёт бўлсалар уларни рози қилиб,хайрли дуоларини олиб қолмокликни биз фарзандларга Аллоҳ таоло насиб этиб,Ўтганларнинг борадиган жойларини улуғ мақомлардан қилсин.

 

Термиз туман  бош имом хатиби  Р.Абдуллаев.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here