Шахс бўлиш учун одам, албатта, тарбияланиши керак .
Таълим-тарбиясиз, ҳаётдаги яхшилик ва ёмонликни билмасдан, уларни фарқламасдан туриб,
одамнинг шахс бўлиб шаклланиши мумкин эмас
.
Мустақил Ўзбекистонимизнинг келажагига ғоявий асос бўладиган миллий мафкурани шакллантириш ва ёшларни бой маданий меросимиз, тарихий қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида маънавиятли қилиб тарбиялашимиз ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Жамиятимизнинг ҳар томонлама ривожланиши ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг ақлий, ахлоқий, ҳуқуқий билими, тарбияси, жисмоний соғлом-лиги, эстетик маданияти ва маънавиятининг юксак даражада шаклланган-лигига боғлиқ. Ёшларимизнинг ҳар томонлама камолга етиши, маънавиятли баркамол шахс сифатида шаклланиши ҳамда уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирок этишлари бевосита, уларга бериладиган мақсадли ва тўғри ғоявий таълим- тарбияга асосланади.
Ҳозирги кунда мамлакатимиз, дунё тан олаётган мустақил давлатлардан бирига айланмоқда. Шундай экан, унинг келажаги ва равнақи истиқлол ғояси асосида таълим-тарбия олаётган мустақил ва теран фикрлайдиган маънавиятли баркамол ёшлар қўлидадир.Шахс бўлиш учун одам, албатта, тарбияланиши керак . Таълим-тарбиясиз, ҳаётдаги яхшилик ва ёмонликни билмасдан, уларни фарқламасдан туриб, одамнинг шахс бўлиб шаклланиши мумкин эмас . Таълим-тарбия, яхши-ёмоннинг фарқига борадиган даражага етишиш эса узоқ вақт талаб қилиши, ҳатто, инсоннинг умри охирига қадар давом этиши мумкин. Демак, ҳар қандай одамни ҳам, бу дунёда бош кўтариб юрган ҳамма инсонларни ҳам шахс деб атай олмаймиз. Бу номга сазовор бўлишнинг ўз талаблари, мезон — ўлчовлари бор. Бу талаб-мезонлар ичида маънавий-маърифий мезонлар муҳим ўрин эгаллайди.Беихтиёр Ўзбекистон республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни «Юксак маънавият — енгилмас куч» китобидан куйидаги сатрлар куз унгимизда жилоланади:
Ҳар қайси ота-она, устоз ваи мураббий ҳар бир бола тимсолида аввало шахсни кўриши зарур. Ана шу оддий талабдан келиб чиққан ҳолда, фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш — таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим».
Ота-оналар, устоз ва мураббийларга «ҳар бир бола тимсолида аввало шахсни кўриш зарур»лигини уқтирмоқда. Бутун таълим-тарбия мана шу имкониятни рўёбга чиқаришга, жисм-у жонимизда яшириниб ётган шу қобилиятни кашф қилиб, уни такомиллаштиришга қаратилмоғи лозим. Бошқача айтганда, ҳар бир инсон туғилишиданоқ тайёр шахс булмайди. Эркин ва мустақил, чуқур ва кенг фикрлаш, ҳамма нарса тўғрисида холис мушоҳада юритиш, ҳаётда онгли турмуш кечириш эса инсонни комиллик – мукаммалликка элтади. Давлатимиз томонидан барча ёшларга катта эътибор берилмоқда. Мамлакатимиз ёшларга кўрсатаётган бу каби ғамхўрликлар, аввало Республикамизда вужудга келган иқтисодий-сиёсий ва маънавий-мафкуравий муҳитнинг соғломлашуви, миллий ҳаёт тарзи ва миллий фикрлаш тарзининг тикланишига, ёшларга эса бурч ва масъулият ҳиссини ошишига асос бўлмоқда. Юртимизнинг эртанги кунига ишонч билдираётган, айниқса, унинг келажаги учун тинмай ўқиб изланаётган иқтидорли талабаларимиз, истеъдодли ёшларимизда, ижтимоий кайфият, миллий урф-одат ва анъаналарга бўлган муносабатларининг юксак даражада шаклланиши жамиятимизнинг келажакдаги равнақини таъминлайди.
Дунёда нарса ва ҳодисаларнинг сон-саноғи йўқ. У тўғрисида ҳар бир фан ўзининг илмий қарашларини илгари суради. Илмнинг бўлса, чек-у чегараси йўқ. Яъни, нарса ва ҳодисалар моҳиятини ўрганиш мангу давом этаверади. Ўз фикрига, шахсий қарашига эга бўлмаган,айтаётган гапи ёки қилаётган иши учун жавоб бериш масъулиятини ҳис қилмайдиган одам шахс деган юксак мавқега кўтарила олмайди. Ана шундай одамлар тўпланиб «оломон»ни, «тўда»ни ҳосил қилади.Ҳар қандай мамлакат ва уни ичдан бузмоқчи бўлган ёвуз ниятли кучлар айнан шу оломон тўдани ҳосил қилишни, унинг вайронкор кучидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни ўйлашади. Улар кишиларни мустақил, эркин фикрлашда чалғитадиган ўзларининг бузғунчи ғояларини, мафкураларини тиқиштиришади, ўз домига тушган ёшларни, ҳатто, бошқача ўйламаслиги ўзига ўргатилган ақидалардан четга чиқмасликка қасам ҳам ичиришади.Сохта «оммавий маданият» тарғиботчиларининг нияти ҳам шунга ўхшаш. Улар инсоннинг ҳайвоний ҳис-туйг уларини қўзғатувчи томошалари кучи ва таъсири билан жамиятда шахсларни йўқ қилиб, одамларни ҳеч нарса тўғрисида жиддий ўйламайдиган, нимани эшитса ёки кўрса, шуни ортидан кўр-кўрона эргашиб кетаверадиган оломонга айлантиришни истайдилар.Ҳар икки ҳаракат ҳам, охир-оқибатда, халқ, миллат устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатиш, унинг тақдирига эгалик қилиш, бойликларини талаш ва ёвуз ниятларни кўзлайди.Демак, ҳар биримиз ҳар қандай нарса ва ҳодиса тўғрисида ўзимизнинг мустақил фикримизга эга бўлишимиз, уни ҳимоя қила олишимиз бизни кўплаб ёмонликлардан асраб қолади. Шундагина биз турли бузғунчи фикрлар, ғоялар таъсирига тушиб қолмаймиз, вайронкорликка даъват этувчи кимсалар ортидан эргашмаймиз. Ўзлигимизни, миллийлигимизни, келажагимизни сақлаб қоламиз.Эркин ва мустақил, чуқур ва кенг фикрлаш ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Бунинг учун одам кўплаб билимларни ўзлаштириши ақл-у идрокини бойитиши, кўникма ва тажрибалар орттириши талаб этилади. Эзгу фазилатлар эса кўча-кўйда эмас, балки маърифат даргоҳларида — таълим-тарбия ўчоқларида ўзлаштирилади.
“Таълимни тарбиядан тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди — бу шарқона қараш,шарқона ҳаёт фалсафасидир”. Мазкур қарашга, чинакам ҳаёт фалсафасига амал қилибгина жамиятда комил инсонни вояга етказиши мумкин. Бизнинг халқимиз илмли, кўп нарсани биладиган кишиларни ниҳоятда ҳурмат қилади, қадрлайди. Бундай кишиларга маҳалла-кўйда ҳам, меҳнат жамоаларида ҳам, ёр-у дўстлар орасида ҳам алоҳида эътибор, диққат қаратилади. Лекин фақат битта шарт билан: агар ўша билимли, кўп нарсани биладиган киши, аввало, инсонгарчиликни ҳам билса, олган таълими тарбиясига мос келса, айтаётган гапи билан қилаётган иши ўртасида тафовут, зиддият бўлмаса. Энг муҳими — ўша одам фақат олим бўлишнинггина эмас, одам бўлиш илмини ҳам мукаммал эгаллаган, бошқаларга ҳурмат ва эъзоз кўрсатиш тажрибасини ҳам ўзлаштирган бўлса.Маънавиятли ёшлар ўз Ватанини, халқини севиш ва уларни эъзозлаш, ўтмиш аждодлари томонидан яратилган моддий ва маънавий маданиятни билиш ва у билан фахрланиш туйғуси ҳамда уларни асраб авайлаш муҳим вазифа эканлигини англаб етди. Албатта, ана шу вазифаларни амалга оширишда мураббий, ўкитувчиларнинг талаба ёшлар билан олиб бораётган узлуксиз таълим-тарбиявий ишлари яхши натижа бермокда.
Жамиятимизнинг асосий мақсади ҳам Ватанга, халқига, миллатига фидокор мустақил фикрлайдиган, ҳар бир масалани онгли равишда масъулият билан ҳал қиладиган, изланувчан маънавиятли баркамол фарзандлар ўстириш, уларни жисмоний ҳам маънавий-ахлоқий жиҳатдан мукаммал қилиб тарбиялаш ва билимли, маърифатли кишилар этиб вояга етказишдан иборат. Демак, ана шундай иқтидорли талабалар, маънавиятли ёшларгина юртимизнинг таянчи бўлиши ва порлоқ келажагини яратишини мумкин.
Мана шу орзу қилган яхши ниятларимиз бугуннинг ўзида ўз самарасини бера бошлади. Буни барчамиз гувоҳи бўлмоқдамиз. Келажакда бу ислоҳотлар биз таълим-тарбия бераётган соғлом ва баркамол ўқувчи талабаларнинг маънавиятли инсон бўлиб жамиятга кириб бориши тобора кўпайиб боради ва бу вақти келиб янада яққолроқ кўринади.
Сурхондарё вилояти Денов тумани “Ҳикмат” жомеъ масжиди имом хатиби:Фахриддин.Худойназаров