Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида «Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли тадбирда 20 га яқин мамлакатлардан 70 га яқин уламолар, исломшунос олимлар, таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари ўз маърузалари билан иштирок этмоқда.

Дарҳақиқат, мазкур анжуман сабабидан юртимизга ташриф буюрган меҳмонлар кўҳна Самарқандни диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.

Хусусан, Ислом оламида етук ҳисобланган шайх Саид Фуда, шайх Ҳамза Бакир ва шайх Аҳмад Даманҳурийлардан иборат зиёратчилар «Hilol nashr» нашриёт-матбааси раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ ҳамроҳлигида Самарқандни зиёрат қилдилар.

Меҳмонлар дастлаб, Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу қабрларини зиёрат қилишди. Сўнгра шу ерда жойлашган масжидда пешин намози адо этилди.

Намоздан сўнг 2000 йилда Чокардиза қабристони ҳудудида калом илмининг мотуридия оқими асосчиси Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал Мотуридийга бағишлаб бунёд этилган имом Мотуридий зиёратгоҳи билан давом этди. У ерда шайх Саъид Фуда ҳафизаҳуллоҳ имом Мотуридийнинг Ислом дини учун қилган ҳизматларини эътироф этди.

Сўнгра меҳмонлар ҳадис илмининг султони Имом Бухорий қабрларини зиёрат қилдилар. Зиёратдан сўнг имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюришди. Меҳмонлар марказнинг фаолияти билан яқиндан танишиб чиқдилар ва бу ерда таҳсил олаётган талабаларга улуғ шайхлар томонидан керакли маслаҳат ва насиҳатлар бериб ўтилди. Қолаверса, қадим Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини ҳам томоша қилиш имконига эга бўладилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here