Мустақиллик йилларида юртимизда давом этаётган моддий ва маънавий тараққиёт асосида тинчликни сақлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва халқимиз турмуш даражасини юксалтириш борасида улкан натижаларга эришилди. Шу мақсадда 1992 йил 14 январ куни мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим воқеа юз берди. Республикамиз Қуролли Кучлари ташкил топди. 1993 йилдан эътиборан 14 январ юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни”- деб эълон қилинди.Бундай тадбирларда иштирок этаётган ёш авлод бевосита ҳарбий ҳаёт ҳақида кўникмаларга эга бўлади. Кўрик-танловлар, давра суҳбатлари ва турли мусобақалари, шубҳасиз бўлажак Ватан ҳимоячилари маънавиятларини юқори даражага кўтариб, жисмонан бақувват, ақлан етук ва сергак бўлиб камолотга етишишларида катта аҳамиятга эга. Бу нарса, айниқса, армия сафида хизматга чақирилган ёш аскарлар учун катта тайёргарлик мактаби ҳамдир. Чунки, улар Ватан чегараларини сергаклик билан қўриқлашларида қалблари Ватан муҳаббати, чин имон ва ихлос билан лиммо-лим тўлишида муҳим аҳамият касб этади. Ёш аскар қалбида Аллоҳга бўлган ишончи, Ватан ҳамда ўз халқига бўлган садоқати уни доим огоҳ ва сергакликка чорлайди. Шу ўринда Юрагида Ватан ва халқ севгиси маҳкам жой олган шижоатли ўғлонлар юрт сарҳадларини сергаклик билан қўриқламоқдалар. Ватанимизни қўриқлаб турган ўғлонларимизнинг бу бедорликлари нақадар савобли иш экани ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар. “Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари паспонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди” деганлар.
Ўғлонлармиз Ватан ҳимоячиси деган энг шарафли ва олий касб эканлигини яхши билиб, ҳар тамонлама, жисмоний ҳам маънавий жиҳатлардан лойиқ бўлишни яхши англайдилар. Ана шу сифат ва хислатларини эгаллашга ҳаракат қиладилар, зеро улар Ватан ҳимояси ҳаёт-мамот масаласи эканини, уларнинг туруш-турмуши, эл-юрт тақдири шу нуқтада туташишини теран англаб этганлар. Улар аввало ўз ота-оналарини, ака-укаларини, қавму-қариндошлари, бир сўз билан айтганда Она Ватанини қўриқламоқдалар. Сир эмаски, бугунги кунда дунёнинг айрим маалакатларида беқарорлик, террорчилик, наркобизнес каби миллат танламас иллатлар халқаро хавфсизликка таҳдид солмоқда. Бу каби ҳолатлар эса бизнинг жаннатмакон диёримизда тинч ва фаровон ҳаёт кечираётганимиз учун шукроналар қилишга ундайди.
Аллоҳ таоло мустақил юртимиз сарҳадларини сергаклик билан қўриқлаётган, Ватанимиз Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган барча фарзандларимизни Ўзининг хифзу ҳимоясида сақлаб, азиз диёримиз осмонини мусаффо, тинчлигимизни барқарор ва мустақиллигимизни абадий қилсин.

Кумкургон туман “Шоҳ Машраб” жомеъ
масжиди имом хатиби Қ.Бойсариев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here