#МАҚОЛА БОЛАЛАРГАИЛМУ ҲУНАР ЎРГАТИНГ Ҳар-бир инсон ўз фарзандларини камолини яхшилигини кўришликни ҳоҳлайди шундай экан илмли, касб ҳунарли инсон ҳаётда кам бўлмайди элни ҳурматида бўлади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)бундай деганлар: “Кимки тиланчилик қилишдан сақланиш, оиласини боқиш ва қўни¬қўшниларига мурувват қилиш мақсадида ҳалол йўл орқали ризқ топиш билан машғул бўлса, қиёмат кунида у Аллоҳ таолога юзи ўн беш кунлик ойдек ёруғ бўлган ҳолида йўлиқади”.Имом Байҳақий (раҳимаҳуллоҳ) ривояти. Энг улуғ зотлар саналмиш Пайғамбарлар ҳам ўз ризқ¬ларини ҳалол пешона терлари билан топганлари, яъникасб¬ҳунар билан шуғулланганлари барча учун буюк ибратдир Маълумки, ҳар қандай касбни пухта эгаллаш, ўз кас¬бининг моҳир устаси бўлиш учун ана шу касбга таал¬луқли илмни мукаммал ўзлаштиришлик керак. Касби га муҳаббатли инсон ўз меҳнатини қадрлайди ва ҳеч қачон ўз ишидан чарчамайди, балки бундан ро¬ҳатланади. Касби туфайли атрофидаги одамларга ёрдами тегса, инсон ўзини бахтли ҳисоблайди. Шунинг баробарида Аллоҳ таоло томонидан улуғ ажру савоб берили¬шига муносиб эканини ҳис қилиш билан руҳияти енгил тортади, имони қувват олади. Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): Гуноҳлар ичида шундайлари борки, унга фақат ҳалол ризқ топиш мақсадида қилинган ташвишгина каффорат бўлади”, деб марҳамат қил ганлар. Дарҳақиқат, инсонҳалолмеҳнатибиланулуғсавобларваъдақилингандаражаларгаэришишимумкин. Расу¬луллоҳ (соллаллоҳуалайҳивасаллам) бирҳадисда: “Ал-батта, Аллоҳтаолоҳунармандмўминнисевади”,деганлар. Халқимизда фарзандларни ёшлигидан бирор ҳунарга ўргатиш мақсадида устозга шогирд беришдек жуда яхши анъана бор. Бу одат бошқа халқларда учрамайди десак, бу ҳам ҳақиқатдир. Шунинг учун болаларни ёшлигиданоқ бирор ҳунарни маҳкам тутишга йўналтирайлик. ✍️✍️Шурчи туман бош имом хатиби А.Ҳабибуллаев
"Раддия"
Исломда бир жинсли никоҳга муносабат.
Бир жинсли муносабатлар анъанавий яҳудийлик, христианлик, ва Исломда оғир гуноҳлардан бири сифатида эътироф этилади. Бу каби ахлоқий бузуқлик...