«Раддия»
Исломда бир жинсли никоҳга муносабат.
Бир жинсли муносабатлар анъанавий яҳудийлик, христианлик, ва Исломда оғир гуноҳлардан бири сифатида эътироф этилади. Бу каби ахлоқий бузуқлик шакллари фақат ахлоққа эмас, балки жамиятнинг генофондига, биологик мавжудликка ҳам хавф солади.
Гўёки, бу ҳам инсон фитратидаги иш, хоҳлаган инсон ўзига ёққан бир жинсли инсон билан никоҳланмоғи жоиз, деб даъво қилаётганлар билиб қўйсинлар! Аллоҳ таъола бундай жирканч ишдан мутлақо қайтарган.
Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.
«Сизлар хотинлар қолиб, шаҳват билан (нафсни қондириш учун) эркакларга » келасиз». Ҳа, сизлар исрофгар қавмдирсизлар»(Аъроф сураси 81-оят).
Баччабозлик билан шуғулланган қавмнинг тақдири нима бўлганлиги Қуръони каримда шундай баён қилинган: «Энди қачонки Бизнинг фармонимиз (яъни азобимиз)келганида, у жойларни остин-устун қилиб юбордик ва уларнинг ( кофирларнинг ) устига Парвардигорингиз даргоҳида белгилаб қўйилган сопол тошларни пайдар-пай ёғдирдик.(Эй Муҳаммад),у жойлар бу золимлардан (яъни Макка мушрикларидан)йироқ эмасдир,(яъни,ўша кофирларнинг оқибати нима бўлганини кўриб, ибрат олсалар бўлмайдими?! )»(Ҳуд сураси, 82-83-оятлар).
Бу жирканч ишлар ҳақида,Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эдиларки:
«Умматим хусусида қўрққан нарсаларимнинг энг қўрқинчлироғи Лут қавмининг амалидир» (Имом Ибн Можа ) ривояти.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтади:
«Аёлларнинг ҳам бир-бирига яқинлашиши- уларнинг ўртасида зинодир». Деганлар.
Ақида китобларида » Динда ҳаром бўлган ливотани ҳалол қилмоқ ҳам куфрдир» дейилган.
«Акмалил машариқ» китобида бундай дейилган:»Ливота ақлан,шаръан ва табъан (табиатан) ҳаром.Зино эса фақат шаръан ва ақлан ҳаром.Шу сабабдан ливота зинодан кўра каттароқ гуноҳ, жиноятдир».
Келтирилган далиллардан кўриниб турибдики, бир жинсли никоҳ Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари лаънатлаган ва қайтарган амаллардан ҳисобланади.Жамиятда бундай ишга қонунан йўл қўйиш ва одамларнинг шу ишга қўл уриши, шу жамият бало ва офатга гирифтор бўлишига сабабчи бўлиши мумкин.
Хуллас, азизлар Аллоҳ таъола бир эркак ва бир аёлнинг шаръий никоҳ орқали гўзал турмуш қуришига буюрган. Эркак эрлик вазифаларини сидқидилдан адо этиб, аёл эса оилада ўзининг аёллик латофатини намоён қилмоғи ва шириндан- ширин фарзандларни дунёга келтириб, тарбиялаб давомийлигини сақлашида мақсад ҳосил бўлади.
Аллоҳим ўзи ҳар қандай инсонийликка ва фитратга тўғри келмайдиган уқубатлардан Ўзи ҳимоясида асрасин!.
Қизириқ тумани «Хомкон» жомеъ масжиди имом хатиби. Жуманазар Эргашов.