Саксон уч оятдан иборат бу сура Маккада нозил бўлган. Сура Қуръони каримга қасам ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақ пайғамбар эканларини тасдиқлаш билан бошланиб, сўнгра у зотни ёлғончи қилган Қурайш кофирлари ва уларнинг топажак оқибатлари ҳақида хабар беради.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар нарсанинг қалби бор. Қуръони каримнинг қалби Ёсиндир. Ким Ёсинни ўқиса, Аллоҳ таоло унга Қуръони каримни ўн марта хатм қилганлик савобини ёзади”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

Ойша онамиз розияллоҳу анҳодан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръони каримда бир сура борки, у Аллоҳ ҳузурида “Улуғ” деб аталади. Уни ўқиган эса, “Шариф” деб аталади. Уни ўқиган киши қиёмат куни Робиа ва Музордан (икки қабиланинг номи) ҳам кўп инсонларга шафоат қилади. У “Ёсин” сурасидир” (Ҳаким Термизий ривояти) .

З.Абсаломов              

Олтинсой тумани “Рахмонберди хожи”

 жомеъ  масжиди имом хатиби

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here