Кетасиз кӯзда ёш, ота уйидан
Ҳаяжон, орзулар балқиб кӯнгилдан
Тугасиз соф иймон бӯлса дилдан
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Баъзингизда пешона жуда чиройли
Баъзингизда эса…, тақдирда майли
Аллоҳга умид, қӯрқинч туфайли
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Борар уйда иймон, ҳаловат бӯлса
Инсонларида диёнат, адолат бӯлса
Сизга боққан кӯзлари умидга тӯлса
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Ногоҳ учраб қолса, жоҳил-жабркор
Ниятлари фақат этмоқлик абгор
Ишончла Аллоҳдан бӯлиб умидвор
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Ёрингизга ҳеч қачон қилмай хиёнат
Иймонингиз Аллоҳга қилиб омонат
Тилингизда бӯлиб, қуроъни оят
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Яна ёр онгини, ёлғон безатмай
Ноҳақ ҳар инсонга, қарши қайратмай
Жигари қон- қариндошдан ажратмай
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Айёрлик ҳаётни гӯзал ӯтказар аммо
Маҳшар майдонида чиқар муаммо
Шуни унутмасдан доимо
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Фарзандни асосий қурол қилмасдан
Номард бӯлиб, жирканч йӯлни тутмасдан
Ҳақдан улкан бало келмасдан
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Орангизда софдил самимийингиз кӯп
Яна хийли чатоқ ҳунарлингиз кӯп
Тӯғриси, яшириб ҳам нима қилдим хӯп
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Разолат ботқоғидан кетмасак нари
Бизда бӯлса ҳийла,найранг гуноҳнинг бари
Унутманг жойимиз жаҳаннам қаъри
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Қурғур чаққон тилни озгина тийсангиз
Зукко, доно бӯлиб ақл ишлатсангиз
Балки ӯзга уйда тинчиб кетсангиз
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Кӯрганингиз жабр- у ситам бӯлса ҳам
Киши дастидан дилга нафрат тӯлса ҳам
Жонингиз бӯғзингизга тӯлса ҳам
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Ҳар балога сизларни айбдор қилсалар
Соф бӯлган кӯнглингиз ёмон билсалар
Бир кун ажабмас тушунсалар
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Келин деб менсимай паст билсалар
Орз- у умидингиз синдирсалар
Кӯнглингизни бир умрга қолдирсалар
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар .
Сиз ёрингизнинг ярим иймони
Ёрингиз қалбингиз ярим иймони
Иймонни бутлаган порлоқ осмони
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Ёрингиз томонга меҳрибон бӯлиб
Дилкаш, елкадош қадрдон бӯлиб
Ӯтинг севимли бир инсон бӯлиб
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Эхх қийин ӯзга уйда жой олмоқ
Тош келса кемириб сувни симирмоқ
Осонмас, бӯлсада тоқатли ӯтмоқ

Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Бӯлинг ӯтган матонатли момолардай
Барчиной, Увайсий, Бибихонлардай
Икки дунё ибратли муслима аёллардай
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Меҳр бериб қадрлашса энг олий неъмат
Келинмас қиз билсалар чиройли бахт
Ҳар келинга тилайман шундайин омад
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Қадрингиз паст қилиб, ер бӯлинг демайман
Ҳаққингиз поймол бӯлсин, қул бӯлинг демайман
Фақат дейман иймонли бӯлиб
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Келинларда бӯлсин чирой, назокат
Йироқ бӯлсин сизлардан бало- йу офат
Асло йӯламасин ажрим деган касофат
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.
Роббим ҳамроҳ қилсин иймон йӯлини
Мустаҳкам кийдирсин шукр тӯнини
Доимо тутқазсин сабр қӯлини
Инсофли бӯлинг, келинг келинлар.

Аллоҳ таоло келинларимизни бахтли қилиб, оилаларимизни мустаҳкам қилсин.

Абдуллахон Мирзаев
Денов туман Муҳаммадқул жомеъ масжиди имом- хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here