Мустақил юртимиз тинчлигини ҳимоя қилишлик ҳар бир ўғлоннинг муқаддас бурчидир. Ана шу ўринда беихтиёр шоирнинг қуйидаги мисралари ёдга тушади: 

Йигит омон бўлса хавфу хатар йўқ,

Қалқон бор, қалъа бут, қўрғон саломат.

Қизлар кулгусида авжу даромад,

Чоллар уйқусида ором, халоват.

Бугунги кунда мустақил Ватанимиз сарҳадларини сергаклик билан қўриқлаётган мард йигитларимизнинг йилдан йилга тажриба ва маҳоратлари ошиб бораётганлиги кишини қувонтиради. Шаҳдам қадам ташлаб хизмат қилаётган мағрур  аскарларимизга фахр билан боқасан киши…

“Таълимул-мутоалим” китобида баён қилинишича, қанча-қанча амаллар борки кўринишидан оддий ишга ўхшаган билан ниятни чиройли қилиш эвазига савоби улуғ амалга айланади. Хусусан, ҳарбий хизмат ҳам ана шундай амаллар сирасига киради. Ҳар бир лаҳзаси, бедорлиги, хушёрлиги баробарида милионлаб аҳоли хотиржам яшайди. Сарвари олам айтганидек: “Инсонларни яхшиси-инсонларга манфаатлисидур”.  

Умр оқар дарё, кечагина чопқиллаб юрган кичкинтойлар кўз очиб юмгунча  ҳарбий хизмат ёшига етадилар. Биз катталар болаларнинг ҳар бир ҳолати учун масъулмиз. Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи ва саллам  тарғиб қилганларидек, ўғил болаларимизга камондан отиш, сувда сузиш ва отда чопиш каби ўғил болаларга хос бўлган машқларни пухта ўргатиб, уларни Ватанга эл-юртга садоқат руҳида тарбиялаш муҳим вазифамиздир.

Илоҳим мустақил юртимизни доимо омонликда сақлагин. Аскарларимизни, зобитларимизни ўз ҳимоянгга олгин. Халқимизнинг тинч-осойишталигини бардавом айлагин.

 

А.Рахимов

Сурхондарё вилояти Олтинсой туман “Абдурахмон ибн Авф” жомеъ масжиди  имом хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here