Юрагида Ватан ва халқ севгиси маҳкам жой олган шижоатли ўғлонлар юрт сарҳадларини сергаклик билан қўриқламоқдалар. Уларнинг бу бедорликлари нақадар савобли иш экани ҳақида жаноб Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилганлар:“Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмагаи кўзни дўзах оташи куйдирмайди”.

Дарҳақикат, шонли Қуролли Кучларимиз сафида йигитлик бурчини адо этиш ҳозирги вақтимизда энг шарафли ва энг масъулиятли бурчга айланди.

Табиийки, инсон фарзанди қаерда, қайси мамлакатда дунёга келса, ана шу ер унинг она-Ватанига айланиб қолади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир. Расули Акрам (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб кетаётганларида туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамага юзланиб туриб: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида ҳсч ҳам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган булур эдим” деганлари сийрати набавия китобларида баён этилган.

Демак, Ватанни севиш, ватанпарвар бўлиш, ундаги бор нарсаларни ардоқлаб, соғиниб яшаш инсоният табиатида мавжуд бўлган нозик ҳис- туйғудир. Албатта, ҳар бир давлатнинг мустақиллиги, хавфсизлиги, чегара ҳудудларининг даҳлсизлиги ва осойишталигини, аввало унинг Қурол­ли Кучлари ҳимоя қилиши зарур.

“Ватанпарвар — ўз ватанн камолоти йўлида, ўз халқига муҳаббати туфайли моли, куч-ғайрати тугул, жонини ҳам аямайдиган, халқи ва ватанининг озодлиги, фаровонлиги учун бор-будини фидо қилувчи инсондир”, — деган экан мутафаккирлардан бири.

Ҳ.Турдиев

Сурхондарё вилояти Олтинсой туман “Қорлиқ” жомеъ масжиди  имом хатиби 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here