Маълумки, Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ мамлакатимиз мудофаасини кучайтириш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинди. Юртбошимизнинг 6 сентябрдаги Мудофаа ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги Фармони билан бу борадаги ишларга тамал тоши қўйилди. Кейинчалик Мудофаа ишлари вазирлигига айлантирилди.

1992 йил 14 январь куни эса мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим тадбирга қўл урилди. Республика Олий Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғисида”ги қарори билан мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий тузилмалар мустақил Ўзбекистон тасарруфига ўтказилди. Давлатимиз раҳбари ташаббусига асосан қабул қилинган мазкур хужжат армиямизни ислоҳ қилишнинг узоқ муддатли дастури ишлаб чиқилишига йўл очди. 1993 йилнинг 29 декабрида 14 январь юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди.

Бугунги кунда ҳаётнинг ўзи Қуролли Кучларни бошқариш, режалаштириш ва қўллаш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан кенг фойдаланиш, бошқарувнинг информацион воситалари ва ҳарбий алоқа тизимларини уйғунлаштиришни, Қуролли Кучларимиз ахборот-коммуникатсияларининг рақамли ягона тармоғини яратишни тақозо этмоқда. Миллий армиямизни босқичма-босқич ва тизимли равишда шакллантиришда, аввало, Ўзбекистоннинг минтақамизда ва ҳозирги дунёда тутган геостратегик ва геосиёсий ўрнини, мамлакатимиз хавфсизлигига қарши қаратилган жиддий ички ва ташқи таҳдид ва хатарларни, айниқса, кучайиб ва фаоллашиб бораётган халқаро террорчилик, экстремизм, тобора кўлами кенгайиб бораётган наркоагрессия, оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши каби бало-қазоларни ҳисобга олган ҳолда иш тутдик. Армиямиз жаҳон ҳарбий қурилишининг энг илғор тажрибаларини ўзида мужассам этган бўлиб, айни пайтда миллий жанговар анъаналаримизни юксак садоқат билан давом эттирмоқда, шу билан бирга, минтақамизда рўй бериш эҳтимоли мавжуд бўлган ҳарбий ҳаракатлар ва жанговар амалиётлар ҳам ҳар томонлама эътиборга олинмоқда. Ҳарбий ўқув юртларимиздаги таълим тизими тубдан ўзгармоқда, уларда бўлғуси офицерларни тайёрлаш ва тарбиялаш ҳозирги замон талабларига тўла мос келадиган, принципиал жиҳатдан мутлақо янги бўлган ўқув-техник ва маънавий- аҳлоқий асосда йўлга қўйилган. Армия сафларига, авваломбор, мустақил ва суверен Ўзбекистонимизга хизмат қилиш, унинг манфаатлари ва сарҳадларини, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини ҳимоя этишга азму қарор қилган мард ва фидойи, интеллектуал жиҳатдан тарбия топган етук кадрлар келади.

Бугунги ёшларимиз мустақил ватанимизнинг посбонларидир. Биз навқирон авлод вакилларини баркамол, етук кишилар қилиб вояга етказсак, уларнинг ҳар  бирида ор-номус, миллий ғурурни изчил шакллантириб борсак, ватанимиз шунчалик қудратли давлатга айланади. Ватанни, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, ватанпарвар бўлиш, содиқлик, фидойилик туйғуларини ҳис этиб яшаётган ёшларимиз мустақил юртимизнинг келажагидир. Биз қўлга киритган бундай ютуқлар билан муқаддас юртимизда яшаётган, миллати, дини ва эътиқодидан қатъий назар, ҳар бир инсон ҳақли равишда фаҳрланса арзийди.

Сурхондарё вилояти Олтинсой туман “Саъд ибн Абуваққос”

жомеъ масжиди имом хатиби:  Ш.Яхёев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here