Аллоҳ таолонинг сизу бизга берган улуғ неъматларидан бири бу тинчликдир.Дарҳақиқат тинчлигимиз,осойишталигимиз, баракали мехнат қилишимиз,фарзандларимиз униб улғайиши,комил инсон бўлиб вояга етишларида, шубҳасиз Ватан ҳимоячиларининг ўрни,шижоати ва жанговор рухи беқиёсдир,юрагида Ватан ва халқ севгиси маҳкам жой олган шижоатли ўғлонлар юрт сарҳадларини сергаклик билан қўриқламоқдалар.Уларни бу бедорликлари нақадар савобли иш экани ҳақида жаноб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар.“Кечалари Оллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Оллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдурмайди” дейдилар. Ҳақиқатдан ҳам Ватан ҳимоячиси деган нарса энг шарафли ва олий касб эканлигини яхши билган йигитларимиз ҳар томонлама жисмоний маънавий жихатлардан лойиқ бўлишликни яхши англайдилар.Ана шу сифат ва ҳислатларни эгаллашга ҳаракат қиладилар,чунки улар Ватан ҳимоячиси ҳаёт мамот масаласи эканини,уларни туруш турмуши,эл-юрт тақдири шу нуқта ва туташишини теран англаб етганлар.Улар аввало ўз ота-оналарини,ака-укаларини,опа-сингилларини ҳимоя қиладилар.Ўзлари туғулган шаҳар ва қишлоқларни қавму қариндошлари бир сўз билан айтганда она Ватанни қўриқлашмоқдалар.Табиийки,инсон фарзанди қаерда қайси мамлакатда дунёга келса ана шу ер унинг учун қадрли Ватанга айланиб қолади.Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан Мадина шаҳрига кўчиб борганларида туғулган Ватанларини эслаб:“Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида ҳеч ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим” деганлар. Ватанни севиш ундаги бор нарсаларни ардоқлаб,соғиниб яшаш инсоният фитратида мавжуд бўлган ҳис туйғудир.Мустақиллик йилларида юртимизда давом этаётган моддий ва маънавий тараққиёт асосида тинчликни сақлаш,иқтисодиётни ривожлантириш ва халқимиз турмуш даражасини юксалтириш борасида улкан натижаларга эришилди.

Шу мақсадда 1992 йил 14 январ куни мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим воқеа юз берди.Республикамиз қуролли кучлари ташкил топди.1993 йилдан эътиборан 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди.Бундай тадбирларда иштирок этаётган ёш авлод бевосита ҳарбий ҳаёт ҳақида кўникмаларга эга бўлади.Кўрик танловлар,давра суҳбатлари ва турли мусобақалар, шубҳасиз бўлажак Ватан ҳимоячи­лари маънавиятларини юқори даражага кўтариб жисмонан бақувват,ақлан етук ва сергак бўлиб камолотга етишишларида катта аҳамиятга эга.Бу нарса аниқса армия сафига хизматга чақирилган ёш аскарлар учун катта тайёргарлик мактаби ҳамдир.Чунки улар Ватан чегараларини сергаклик билан қўриқлашларида қалблари Ватан муҳаббати би­лан чин иймон ихлос билан лиммолим тўлишда муҳим аҳамият касб этади.Дарҳақиқат шонли қуролли кучларимиз сафида йигитлик бурчини адо этиш ҳозирги вақтимизда энг шарафли ва энг масулиятли бурчга айланди.Армия қўмондонлиги муомаласи ҳам тубдан ўзгарди,ёш аскар билан улар ўртасидаги муносабат ўъзаро тушуниш,кичикдан итоат, каттадан адолат қилиш тартиб қоидасига ўтди.Бу қоида бизларга ҳазрати Расул Акрам саллаллоҳу алайхи васалламнинг:“Кичикларимизга рахм шафқат қилмаган ва катталаримиз қадрини билмаганлар бизлардан эмасдир” деган хадиси шарифларини эсга солади.Яна бошқа хадисда: “Аллоҳ таоло розилиги йўлида бир кун чегара худудида посбонлик қилиш бир ой кечалари ибодат қилиб,кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир” деганлар.Ватан ҳимояси барчамизнинг муқаддас бурчимиз. Динимиз маънавий қадриятларимиз қайтадан халқимизга қайтарилди.Иймон эътиқодимиз ва эртанги кунга бўган ишончимиз мустаҳкамланди.Шаҳару қишлоқларимиз обод бўлди. Ҳаётимизга беқиёс маъно ва мазмун олиб кирган бу бебаҳо илоҳий неъ- матларнинг қадрига етиш,уларга шукр қилиш,уни авайлаб асраш барчамизнинг бурч ва вазифамиздир. Аллоҳ таоло мустақил юртимиз сарҳадларини сергаклик билан қўриқлаёттан фарзандларимизни,Ватанимиз қуролли кучлари сафида хизмат қилаёттан барча фарзандларимизни ўзининг ҳифзу ҳимоясида сақлаб, азиз диёримиз осмонини мусаффо тинчлмигимизни ва мустақиллигимизни боқий қилсин.

К.Азимов

Сурхондарё вилояти Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр” жомеъ масжиди имом хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here