РАДДИЯ
Ихтилоф қилманг “Мухтасар” китобини ўқинг
Бисмиллаҳиррохманиррохим.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Росулулоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг; “Умматим асло залолат устида жамланмайди. Шунинг учун қачон ихтилоф кўрсаларинг “саводул аъзам”ни лозим тутинглар”, деётганларини эшитдим.
“Саводул аъзам”нинг маъноси “улкан жамоат” маъносига тўғри келади.Уломалар ушбу ҳадисдаги “саводул аъзам”ни аҳли суннат вал жамоат деганлар.
Энди Алҳамду лиллаҳ биз ўзимизди аҳли суннат валжамоатдан деб биламиз, Абу Ханифа Имоми Аъзамнинг мазҳаблари “Ханафий” мазҳабидамиз. Бемазҳабликка чақираётган Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар ва Маҳмуд Абдулмуъминлар ва уларга эргашаётганларга яъни “салафийлик” “ҳизбийлик” каби турли ботил фирқаларга чақираётганларга шундай дейман. Пайғамбар алайҳиссалом бир ҳадисларида; “Инсонларнинг яхшироқлари менинг давримдагилари, ундан кейин унга яқин даврдагилари, ундан кейин уларга яқин даврдагиларидир” деганлар.
Пайғамбар алайҳиссалом уч асрни мақтадилар, яъни ўзлари яшаб турган асрни ва яна ундан кейинги икки асрни. Ханафий мазҳаби асосчиси бўлган мазҳаббошимиз Имоми Аъзам рахматуллоҳи алайҳ ана шу уч даврнинг иккинчисида туғилганлар ва саҳобалардан бир нечталарини кўриб қоганлар. У зот замонасининг энг олими деб ўша даврлардаги уломолар тарафидан тан олинган мужтаҳид уломо эдилар. Биз мана шу зотга ва мазҳабига эргашамиз. Биз Имоми Мотрудийларга эргашамиз. Биз мужтаҳидмасмиз, биз муқаллидмиз. Бу зотлар бизларга исломда очиқ ойдин равшан йўлларни кўрсатиб кетганлар. Биз ҳеч қачон ахмоқ бўлиб пайпоққа масх тортишни ўргатадиган ёки Аллоҳни осмонда ўтирибди дейдиганларга ёки бемазҳабликка чақирадиган тафриқачиларга эргашмаймиз.
Мен динда нима қилишни билмаётганларга ва адашиб турли оқим тасирига тушиб қолиб турли масалаларда гангиб юрганларга, ҳеч иккиланмасдан “иботил исломийя” китобини ва “мухтасар” китобини ўқинг дейман.
Мана шу Аҳли сунна уломоларидан “ибодатил исломийя” китобининг муаллифи Аҳмад Ҳодий Мақсудий таълиф қилган китоблари сони миллиондан ошган экан. Ёйинки мухтасар китобини ёзган Убайдуллоҳ ибн Масъуд, у зот уломолар томонидан Тожушшариъаҳ яни (шариат тожи) деб унвон оганлар. Шунинг учун биз “ибодатул исломийя” ва “мухтасар” ўқисак барча масала масойиллар яни ибодатга ва этиқодга оид ҳамма муаммоларимиз ечими йўл йўриқлари очиқ ойдин қуръон ва ҳадислардан олиниб бизга тайёрлаб қўйилган. Аллоҳ рози бўлсин мазҳабимиз уламоларидан.
Энди бир фикр қилайликчи бу тафриқачилар ва буларди раҳнамолари қайси даврларда яшаган ва яшаяптилару булар динда нима каромат кўрсатишди. Фақат ихтилоф, фитна, умматни бўлишдан, уруш ва жанжаллардан бошқа иш қиганлари йўқ. Энди уммат шундай покиза Пайғамбар алайҳиссалом мақтаган давр уламолари қолиб, Самарқандийларга эргашиб ўтирса шармандалик бўлади.
Шуларни деб ҳамма ёқда ихтилофлар, юришда, туришда, ибодатда, этиқодда. Ахир масжидга кирган намозхон тинчгина хаёллари чалғимасдан ибодат қилиши керак эдию улар эса бир бирини кузатишади, яни бу қўлини кўтаряпти, бу чотини кериб олибди, анави аминни жаҳрий айтяпти, манави суннат ўқимаяпти ва ҳоказо. Ахир қарийб бир ярим минг йиллардан бери диёрларимизда ҳамма бир хил этиқод ва бир хил ибодат қилишарди ҳеч қандай ихтилофли муаммолар йўқ эди.
Яна бир бор айтаман “Ибодатил исломийя” ўқиймиз, “Мухтасарил виқоя” ўқиймиз. Ҳазрат сўфи Аллаёрнинг “Масслакил муттақийн” каби мазҳаб уламоларининг минглаб китоблари бор, шуларни ўқиймиз. Турли оқимларга эргашмаймиз.
Ў. Алимов Бойсун туман “Саид Баҳромхон” жоме масжиди имом хатиби.