ВАСИЛА ТАЛАБ ҚИЛИНГ!
Ваххобийларга раддия

«Васила» ўзбек тилидаги восита сўзи билан маънодош бўлиб, шариатда бирорта инсон ёки амал воситаси ила Аллоҳга дуо қилиш тушунилади. «Фалон зотнинг ҳурматидан дуойимни қабул айла!», «Фалон ишим туфайли дуойимни қабул қил!» сингари дуолар васила – тавассул деб аталади. Василанинг жоизлиги тўғрисида Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти каримаси мавжуд:يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَابْتَغُواْ إِلَيهِ الْوَسِيلَةَ وَجَاهِدُوا فِي سَبِيلِهِ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ»Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унга васийла ахтаринглар ҳамда Унинг йўлида жиҳод (жидду жаҳд) қилингиз. Шоядки, ютуққа эришсангиз.» (Моида, 35).Ибн Аббос (р.а.) ва ундан кейингилардан Ҳасан Басрий (р.ҳ.), Мужоҳид (р.ҳ.), Ато (р.ҳ.) кабилар мазкур ояти каримадаги «васила»ни қурбат деб изоҳлаганлар. Қатода (р.ҳ.) эса мазкур ояти каримадаги «васила»ни қуйидагича тафсир қилган:تقربوا إلى الله بطاعته والعمل بما يرضيه

«Аллоҳга унинг тоати ила ва у рози бўладиган амал билан қурбат ҳосил қилинглар!».»Тафсири Насафий»да: هي كل ما يتوسل به أي يتقرب من قرابة أو صنيعة أو غير ذلك – «У тавассул қиладиган ҳар бир нарса бўлиб, яқинлик ила ва ўзи ўйлаб топган хайрли амал ҳамда бундан бошқа амаллар ила қурбат ҳосил қилинади», дейилган.»Тафсири Насафий»даги ояти каримадаги «васила»ни «тавассул қиладиган ҳар бир нарса» деб тафсир қилгани боис ҳозирда тавассулни кўпчилик анбиё ва тариқат машойихлари билан тавассул қилиш, деб тушуниб келадилар. Шунинг учун ҳам «Руҳ ал-баён» тафсирида «васила»ни ҳақиқат уламолари ва тариқат машойихлари, дейилган. Бу борада Ҳофиз Шерозийнинг қуйидаги байтини ҳам келтириш мумкин:قطع اين مرحله بى همرهىء خضر مكن … ظلماتست بترس از خطر كمراهى»Бу йўлни Хизр ҳамроҳисиз босиб ўтма, чунки, зулматлар бор, йўлдан адашиш хатаридан қўрққин!».Бошқа кўпчилик тафсир китобларида юқоридаги ояти каримада зикр қилинган «васила»ни солиҳ амаллар экани айтилади. Қози Байзовий (р.ҳ.) василани савобли амаллар қилиш, гуноҳларни тарк қилиш билан бўлади, «васила»нинг ўзи эса жаннатдаги бир макондир, деган.»Тафсири Самарқандий»да: اطلبوا القربة والفضيلة بالأعمال الصالحة — «Солиҳ амаллар ила қурбат ва фазилат талаб қилинглар!», дейилган.Гарчи инсонлар билан васила қилишнинг жоизлиги борасида мусулмонлар орасида ихтилофлар бўлса-да, бироқ, мазкур ояти каримадаги мусулмонлар талаб қилиши керак бўлган васила – солиҳ амаллар эканига барча мусулмонлар: аҳли сунна ва-л-жамоаси ҳам, шиаси ҳам, аҳли ҳадиси ҳам, аҳли раъйи ҳам, зоҳирийси ҳам, салафийси ҳам, мўътазилийси ҳам, ваҳҳобийси ҳам, эскилари ҳам, янги чиққанлари ҳам иттифоқдирлар. Демак, ояти карима ҳукмига кўра васила талаб қилмоқ лозим экан.Васила эса яхши амаллар билан бўлади!Мақоламиз ана шу ҳақида:Аввало шуни билмоқ керакки, одамлар билан васила – тавассул қилинганда, барча инсонлар билан қилинмаслиги ўз-ўзидан маълум. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва анбиёлар ила тавассул қилинади, Аллоҳ таоло олдида қурбат ҳосил қилган, даража топган, тушунарли тилда айтсак, ҳурматга сазовор бўлган валий зотлар билан тавассул қилинади. Амаллар билан ҳам тавассул қилинганда, барча амаллар билан қилинавермайди. Аллоҳга чин ихлос ила, амалнинг барча шарт-шароитлари, одоблари билан камоли ихлос ила адо қилинган, қабул бўлишининг эҳтимоли жуда катта амал билан тавассул қилинади. Бундай амалнинг қабул бўлиши, Аллоҳ таоло наздида эътибори борлиги ва бу билан васила қилинса, дуолар ижобат бўлиши борасида далиллар етарлича.Солиҳ амалларнинг барчасидан Аллоҳ таоло рози бўлади, ихлос билан қилинган амални Аллоҳ таоло зойеъ қилмайди. Бироқ, улар орасида эътиборлироқ, мақбулроғи бўлади. Ҳамма қилиши мумкин бўлган, адо қилиш мажбурияти барча мўъмин-мусулмоннинг гарданига юклатилган, одатдаги яхши ишлардан ташқари амални чин ихлос ила бажарилса, Парвардигори оламнинг ҳам, бошқаларнинг ҳам эътибори шунга қаратилади. Масалан, Мадина шаҳридаги Қубо масжиди қавми борасида нозил бўлган мана бу ояти каримани олиб кўрайлик:فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُواْ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ»…Унда покланишни севадиган кишилар бор.

Boysun tumani imom, [02.11.21 09:35]
Аллоҳ эса, покланувчиларни севадир» (Тавба, 108).Тафсир китобларида айтилишича, мазкур ояти каримада Қубо масжиди қавмини жуда яхши покланишни, таҳоратни ўта мукаммал қилишни хуш кўрганликлари сабабли мақталмоқда. Бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳайратга тушиб, уларнинг ўзларидан бу ҳақида: «Аллоҳ таоло сизларни поклик борасида мақтамоқда, бунинг сабаби нимада?», деб сўраган эканлар. Шунда улар: «Бизлардан ҳар биримиз ҳожатдан сўнг кесак билан тозаланиб бўлиб, сув билан ҳам покланиб оламиз», дея сув билан истинжо қилишларини айтиб берганлар (Дорақутний, Ибн Хузайма ва Табароний ривоятлари).Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан шу ишлари учун уларни Аллоҳ таоло мақтаганлигини тасдиқлаганлар. Арабларда бу пайтгача сув билан истинжо қилиш одати йўқ бўлганлиги ҳадиси шарифларда ва тафсирларда зикр қилинади. Қубо масжиди қавмининг кўплаб фазилатлари бор эди. Шулардан бири, улар одатда учрамаган, бироқ, шаръий мақсадларга уйғун келадиган бир амални – сув билан истинжо қилишни ихлос билан бажариб юрганларидир. Мана шу сабабли улар Аллоҳ таолонинг мақтовига сазовор бўлганлар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб турганларидан сўнг, ҳазрати Билол (р.а.)ни чақириб, ундан: «Мен жаннатда олдимда сенинг калишларинг овозини эшитдим. Нима ишинг сабабли жаннатга лойиқ кўрилдинг? Менинг олдимда юришингнинг сабаби нима?», деб сўраганлар. У: «Менинг алоҳида бир ишим йўқ, фақат иккита ишим бор. Шу сабабли бўлса керак, деб ўйлайман. У ҳам бўлса, ҳар азон айтишдан олдин икки ракъат ҳамда ҳар таҳорат қилганимдан сўнг икки ракъат намоз ўқиб оламан», деган экан (Термизий, Ҳоким, Ибн Хузайма, Аҳмад, Байҳақий ривоятлари). Ҳазрати Билол (р.а.) ислом тарихидаги энг буюк зотлардан биридир. Қул бўлган пайтда хожаси имондан кеч, деб азоблаганида имонидан кечмаганини, қуёш тиғлари остида устига қизиган тошни бостириб қўйилганида ҳам имонидан асло айрилмаганини ҳамма яхши билади. Қул бўлатуриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хос муаззинлари – азон айтувчиси бўлганини ҳам ҳамма билади. Ҳазрати Билол (р.а.) мана шундай улуғ-улуғ ишларини жаннатда калишлари овози эшитилиши мумкинлигига сабаб қилиб кўрсатмаган. Балки, ҳеч ким, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам хабарлари бўлмаган бир амалини, ўзининг ўта ихлос ила адо қилиб юрган кичик бир яширин амалини айтиб берган. «Шукри вузуъ» ёки «таҳорат ҳаққи» деган икки ракъатли нафлни Ҳазрати Билол (р.а.)нинг амали сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга суннат қилган бўлсалар ажаб эмас.Демак, кўпчиликнинг хаёлига келмаган, шаръий бир амални инсон ўз ҳаётида ихлос билан жорий қилиши натижасида юксак мартабаларга, қадру эътиборга сазовор бўлиши мумкин экан.Жумладан, намозда рукуъда тиззаларни ушлаб туриш Ҳазрати Умар (р.а.)дан «суннат» экан. Буни тобеъинлардан Абу Абдурраҳмон ас-Сулламий (р.ҳ.) айтган:ولكن عمر قد سن لكم الركب فخذوا بالركب»Лекин Ҳазрати Умар (р.а.) сизларга тиззаларни «суннат» қилган. Шунинг учун тиззаларни ушланглар!» (Абдурраззоқ, 4/2863).Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа саҳобаларининг алоҳида ва хайрли ишларини «суннат» дея баҳолаганлар:Имомнинг намозига кеч қолган бир саҳобий имом салом берганидан сўнг туриб қўшилолмай қолган ракъатларини ўқибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни кўриб, уни кимдан ўрганганини сўрадилар. Шунда у кимса бу ишни саҳоба Муоз ибн Жабал (р.а.)дан кўриб, ўрганганини айтган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилганлар:قد سن لكم معاذ فهكذا فافعلوا او فأقتدوا به»Муоз сизларга «суннат» қилибди. Мана шундай ишни қилинглар!» (Табароний, 20/270-271; Байҳақий, 2/3433; 3/4925-4926; Аҳмад, 5/22177).Бир ривоятда «Унга эргашинглар!», деганлар.Имом Абу Довуд (р.ҳ.) ривоятида мазкур саҳиҳ ҳадис лафзи қуйидагича:فَقَالَ إِنَّ مُعَاذًا قَدْ سَنَّ لَكُمْ سُنَّةً كَذَلِكَ فَافْعَلُواШак йўқки, Муоз сизларга бир «суннат»ни барпо қилибди. Ана ўшандай қилинглар!» (Абу Довуд, 1/506).Муоз ибн Жабал (р.а.) худди мана шу ишини бошқа бир фақиҳ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.)дан кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай деган эдилар:إن ابن مسعود سن لكم

Boysun tumani imom, [02.11.21 09:35]
سنة فاستنوا بها»Ибн Масъуд сизларга бир «суннат»ни барпо қилибди, ўшани «суннат» қилиб олинглар!» (Абдурраззоқ, 4/3176).Демак, хайрли ва алоҳида ихлос ила қилинган ишлар Аллоҳ ва унинг Расули томонидан эътироф қилинган, эътибор ва қадрланган амаллар бўлар экан.Қуръони каримда асҳоб ар-рақим – битик эгалари бирикмаси учрайди (Каҳф, 9). Битик эгаларининг кимликлари борасида айрим тафсирларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғорда қолиб кетган уч кимса ҳақидаги ҳикоя қилиб берган қиссаларига ишора қилинган. Жумладан, «Тафсири Мавлавий Ҳиндистоний»да ҳам шу фикр зикр қилинган.Имом Аҳмад, Табароний, Баззор сингари муҳаддислар саҳиҳ санад билан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам макзур асҳоб ар-рақимнинг қиссасини ҳикоя қилиб берганлар:»Уч нафар кимса тоғ ёнбағирлаб кетаётган эдилар, жала қуйиб қолди. Улар ғорга яширинган эдилар, ғор эшигини катта бир қоятош босиб қолди. Гаплашишиб, «Қандай амалларингиз бор, уларни айтсангиз, Аллоҳ таоло бизларга ана шу амалларимиз ила марҳамат қилса!», дедилар/Улардан бирови бундай деди: «Мардикорларни ишлатаётган эдим, бир кимса келди. У билан ярим кун ишлашга келишдик, ўзимча «Агар у жидду жаҳд билан ишласа, бир кунлик ҳақ бераман», деб ўйладим. Буни мардикорлардан бир билиб қолиб, «Сен бизнинг бир кунлик иш ҳақимизни у ярим кун ишласа, берасанми?», деб ғазабланди ва ишлаган ишҳақларини ҳам олмасдан кетиб қолди. Мен унинг ҳаққини бир чеккага олиб қўйдим. Сўнг мол ўтори ўтиб қолган эди, унинг пулига битта бузоқ сотиб олдим. Бузоқ катта бўлди, кўпайди ва Аллоҳ истаганча кўпайиб кетди. Узоқ муддатдан сўнг бир чол келди, мен уни танимадим. У ўзини танитиб, ишҳақини олмай кетган мардикор эканини билдирди. Мен унга молларини кўрсатдим. У «Мени масхара қилма!» деди. Мен масхара қилмаётганимни, бўлган воқеани гапириб бердим. У хурсанд бўлиб кетди». Сўнг йигит: «Эй, Аллоҳим! Мен бу ишни фақат сен учун қилдим!», деди.Шундан сўнг ғор оғзидаги харсангтош бир оз силжиди.Иккинчи йигит бундай деди: «Мен ҳам бир яхши иш қилганман. Одамларга мусибат бўлиб, очарчилик замони бошланди. Бир аёл олдимга келиб, ул-бул нарсалар сўради. Мен унга ўзини сотишини таклиф қилдим. У аёл аётганимни қилмасдан кетди. Иккинчи бор яна келди. Мен унга аввалги таклифимни айтдим. У яна қайтиб кетди. Учинчи бор айтганимда, у бор гапни эрига билдирибди. Эри: «Оила боқиш учун шу ишни қил! Айтганини бажар!», дебди. Мен бундан жуда хурсанд бўлиб кетдим. У ўзини менга топширди. Мен уни ечинтириб, ўз ишимни қилмоқчи бўлганимда, унинг қаттиқ қалтираётганини кўрдим. Бунинг сабабини сўраганимда, у Аллоҳдан қўрқиб қалтираётганини билдирди. Мен: «Сен машаққат ва мажбурият онингда Аллоҳдан қўрқиб қалтирар экансан, мен нимага кенглик вақтида қўрқмас эканман?!», дедим. Мен уни тарк қилдим, ечингани ва сўрагани ҳаққини бердим». Сўнг йигит: «Эй, Аллоҳим! Мен бу ишни фақат сен учун қилдим!», деди.Шундан сўнг ғор оғзидаги харсангтош бир оз силжиди, ташқари ҳам анча кўриниб қолди.Учинчи йигит бундай деди: «Мен ҳам бир яхши иш қилганман. Менинг қари ота-онам бор эди. Мен чўпонман. Ота-онамга қараб, сўнг чўпонлик қиламан. Бир куни ёмғир ёғиб, жала қуйиб қолди. Мен қўйларимни қўйиб, боққани олиб чиқмадим. Улардан бирини соғиб, сутини ота-онамга олиб бордим. Иккови ҳам ухлаб ётган эканлар, уларни турғазишга кўзим қиймади. Сутни қўйиб, қўйларимга кетишни ҳам истамадим. Эрталабгача қўлимда сутни ушлаган ҳолда ўтириб чиқдим». Сўнг йигит: «Эй, Аллоҳим! Сен ўзинг билгувчисан, мен бу ишни фақат сен учун қилдим!», деди.Шундан сўнг тоғ ларзага келди ва харсангтош силжиб пастга қулади. Аллоҳ ғор оғзини очиб, йигитлар ғордан чиқдилар».Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги ҳикояларидан инсонларда фақат Аллоҳ учун қилган, риё ишлатилмаган ишлари бўлса, уларни васила қилиб сўрашадиган бўлса, Аллоҳ шу солиҳ амаллари учун тоғларни талқон қилар, қоятошлар жойидан қулатар, қаршидан келган балоларни даф этар экан.Энди, савол туғилади:Сизнинг ана шундай тоғларни талқон қиладиган, харсангтошларни жойидан силжита оладиган амалингиз борми?!Балоларни даф қиладиган, офатларни кетказа оладиган савобли ишингиз борми?!Олдига

Boysun tumani imom, [02.11.21 09:35]
келган машаққатларни йўқотадиган, ғам-аламларни аритадиган амалингиз борми?!Васила қилишга ярайдиган солиҳ амалингиз борми?!Бу кунлар ғанимат! Намозларингиз қаторига алоҳидда икки ракъат намоз қўшинг. Рўзаларингиз қаторига ҳар ҳафтада бирор кун рўза тутиш одатини киритинг. Зикрлардан бирортасини, ўзингиз ёқтирганингизни давомли равишда ўқиб боринг. Буларнинг ҳаммасини сиз фақат ва фақат Аллоҳ таоло учун қилинг. Мана шу сизнинг василангиз бўлади. Мана шунда Аллоҳ таолонинг: وَابْتَغُواْ إِلَيهِ الْوَسِيلَةَ – «Унга васийла ахтаринглар!» деган ҳукмига биноан иш қилган бўласиз.
Бойсун тумани бош имоми З.Чориев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here