Подшоҳ вазиридан сўради:

— Қандай қилиб бир хизматкор мендан кўра бахтли бўлиши мумкин? Уни ҳеч нимаси йўқ.  Мен, ҳамма нарсаси бор подшоҳман. Лекин, бахтли эмасман.

Вазир деди:

— Унда “99” қоидани кўллаб кўринг. Бир ҳамёнга 99 динор солинг. Устига «100 динор» деб ёзиб қўйинг. Эшиги олдида қолдириб, тақиллатинг. Нима бўлишини бир четдан томоша қилинг.

Подшоҳ вазирнинг айтганини қилди. Хизматкор ҳамённи олди. Қолган 1 динор ташқарига тушиб қолган, деб ўйлади. Оиласи билан чиқиб ҳаммалари тонггача қидиришди. Ота болалари 1 динорни топа олмаганлари учун жуда ғазабланди. Уша 1 динор уларнинг тинч ҳаётини бузди. Эртаси куни, кечаси билан ухламай чиққан хизматкор подшоҳнинг ҳузурига кайфиятсиз, паришон, хафа ҳолда борди.

Шунда подшоҳ «99»нинг маъносини англади.

Биз Аллоҳнинг 99 инъомини унутиб, бизда бўлмаган нeъматни қидирамиз.

Аллоҳ уни қадаримизга ёзмаган, бермаганининг Ўзи билган ҳикмати бўлади. Ваҳоланки ҳисобсиз неъмат берилмаган инсоннинг ўзи йўқ. Ҳатто касал, мажруҳ инсонни ҳам Аллоҳ неъматлари билан қуршаб қўйган бўлади. У эса фақат мажруҳлигини кўради.

Ҳамма нарсаси бор, бадавлат инсоннинг ҳам кўзига қўшнисининг янги мошинаси кўринади.

99 та неъматдан чиройли фойдаланинг! Аллоҳнинг фазлидан сўранг.  «Ва тезда Роббингиз сизга ато қиладир ва сиз рози бўлурсиз». (Зуҳо: 5)

 

Денов туман «Шайх Аттор Валий» жоме масжиди имом ноиби Я.Азизхонов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here