Мунзир айтади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бир гуруҳ деҳқонлар келишди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ёнида ўтирганлар деҳқонларнинг бақувват, соғломлигига ҳайрон қолишди. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Шундай кофирлар борки, одамларнинг энг бақувват, энг соғломи бўлади, аммо уларнинг қалби касал. Шундай мўминлар борки, жисми бемор, аммо қалби энг соғлом бўлади. Аллоҳга қасамки, У Зотнинг наздида танаси соғлом, аммо қалби касал одамнинг қўнғизчалик ҳам қадри йўқ», деди».
Шўрчи туманидаги Домла Қосим жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусулманов