Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш, қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида:
2018 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида республиканинг 159 та туманидаги 417 та қишлоқнинг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида улардаги йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Аллоҳ таоло ҳар бир бандасини аввало руҳий-маънавий покликка, сўнгра жисмоний тозаликка чақиради. Ибодатнинг қабул бўлиши, ниятнинг холису поклигида, бадану либоснинг тозалигидадир. Ибодат деганда аввало бандачилигимиз сўнгра ҳар бир ишики инсониятга фойдаси бор, ҳалол беғараз амалларнинг барчаси ибодатга киради. Беғараз, самимий табассум бағишлаш ҳам ибодатга киради. Ён-атроф озодалигига, баданимиз тозалигига, соғлигимизга эътибор беришимиз буларнинг барчаси ибодатдир. Ҳар бир ишда савоб бўлса буларнинг барчаси ибодатдир.
Расулуллоҳ с.а.в шундай марҳамат қилганлар :
“Пок бўлинглар, зеро Ислом дини покдир ва фақат пок кишилар жаннатга кирурлар”
“Поклик кишини иймонга чақиради. Иймон эса, ўз эгасини билан жаннатда биргадир”
Демак, ҳар бир мусулмон аввало ўзининг ботиний ва зоҳирий ҳолатининг поклигига эътибор бериши лозим. Инсоннинг нияти пок бўлса, амали пок бўлади ва амали пок бўлган инсон ҳадисга мувофиқ жаннатга киради.
“Албатта, Аллоҳ таоло яхшидир яхшиликни севади, сахийдир саховатни севади, покдир покликни севади. Шунинг учун покланинглар. Яҳудийларга ўхшаманглар, ён-атрофларингизни пок тутинглар”
Муҳтарам азизлар, покликнинг яна бир томони мусулмон киши ўзининг ён атрофининг поклигига диққат қилиши экан. Уй-ҳовлисининг озодалигига, кўча-куй тозалигига қолаверса ўзи яшайдиган махалласининг тозалигига жуда ҳам диққат қилмоғимиз лозим. Чунки бу нарсалар динимизда ҳаттоинки иймон даражасига чиқарилган.
Ривоят қилинишича : Саъад ибн Зайид деган солих киши бор экан. унингАрво деган аёл қушниси булган экан. Уша Арва қушниси нохақдан Саъад ибн Зайиднинг ерини меники деб хусумат қилиб даъво қилибди.
Арва аёл фирибгарликнинг барча куринишини ишга солиб ерни меники деб даъво қилибди. Йиғилганларга Саъад ибн Зайид айтибди. Э йиғилганлар бу аёл қанча ерни талаб қилса уша ерни мен бераман. Пайғамбаримиздан эшитганман. “Ким бировни бир қарич ерини нохақдан олиб қуйса, қиёмат куни уша одамни буйнига етти қават ерни тавқи ланат қилиб осиб қуяди” деганлар. Мен бу аёлга нохақдан сураган ерини бердим деб Аллох таолога илтижо қилиб дуо қилибди жумладан. Э. Аллохим агар шу аёл ёлғончи булса кузини кур қилгин, қабрини ховлисидан қилгин, деб дуои бад қилибди. Бир муддатдан кейин ровий айтади. Мен уша Арва деган аёлни курдим. Кузи кур булиб деворни ушлаб тентираклаб юрган экан яна уша аёл айтади. Мен Саъад ибн Зайидни дуои бадига учраганман дейди. Яна бир муддатдан кейин Арва ховлисидаги қудуққа тушиб вафот этибди. Хатто уша аёлга динимизга мувофиқ ювиб тараб кафанлаб дафн қилишлик насиб қилмабди.
Абу Барза ал Асламий р.а. келиб Расулуллоҳ с.а.в.дан сўрадилар: “Ё Расулаллоҳ, мени жаннатга киритадиган амалга буюринг”. Шунда жаноби Пайғамбаримиз с.а.в.: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, деб айтдилар.
Хали давлатимиз мустақил булмасидан 1991 йил бошида мухтарам биринчи презедентимизнинг ташаббуси билан минглаб ахолига яшаш учун ер таморқалар берилди. Кенг ва равон қилиб кучалар ташланди. Минг афсуски, кенг кучаларни баъзилардан бир енгил машина базур утади. Вақтида кенг қилиб ташланган кучаларда хамма утадиганларнинг хаққи бор. Бекорга давлатимиз тамонидан ички кучалар энига10-12 метр қилиб ташланмаган. Биз мехмондуз халқмиз пайғамбаримиз тамонидан муборак хадисда айтилган жазо, бир кишини ерини нохақдан оладими ёки купчилик утадиган кучани ер қилиб узлаштирадими иккаласига хам баробар жазо муқаррардир.
Хозирга келиб мухтарам Презедентмизни Обод махалла туғрисидаги фармонларига лаббай деб узимизни яшаб турган махаллаларимизда аввало кучаларимизга эътибор бериб, мабодо бирон метр кучага чиққан булсак, уша кучани уз урнига қуяайлик. Чунки маълум бир кило юк кутарадиган ахволдамиз. Қиёмат куни етти қават ерни тавқи лаънат қилиб буйнимизга осиб қуйилса, холимизга вой булади.
Азизлар, бу ҳадиси шарифдаги буюк маънога эътибор қаратинг. Бир саҳобий Расулуллоҳ с.а.в.дан ўзини жаннатга киритадиган амални ихлос билан сўраяпти. Менга жаннат йўлини кўрсатинг, шуни қилсам, жаннатга кирадиган бўлай, деяпти. Расулуллоҳ с.а.в. эса: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, деяптилар.
Демак, шу ишни қилсанг, жаннатга кирасан, демоқчилар. Одатда бизлар, эринчоқлик қилиб, йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлашни унчалик хуш кўрмаймиз: “уни олсам, уст-бошим, қўлим, кир бўлади, кўрганлар нима дейди” каби ҳар хил андишалар қиламиз. Бироқ, Расулуллоҳ с.а.в. одамлар йўлидаги озор берувчи нарсаларни олиб ташлашни жаннатга сабаб бўладиган амал деб айтганлар. Жондор йўлидаги воқеа, йўлдаги ғиштлар олиб ташлашлик авто билан кетаётиб
“Бир мусулмон одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деб уни олиб ташлади. Бас, унинг гуноҳлари мағфират қилинди”
“Менга умматимнинг амаллари намойиш қилинди. Яхшиси ҳам, ёмони ҳам. Умматимнинг энг яхши ишларидан бири ​йўлда ётган озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш эканини билдим. Умматимнинг энг ёмон ишларидан бири масжидда кўмилмай қолган балғам эканини ҳам кўрдим”
Бир олимнинг шундай фикрлари бор: Европада мусулмончилик кўринишлар бор-у, аммо иймон йўқ, Осиёда иймон бор-у, бироқ мусулмончилик амаллари кам. Бунинг бирдан-бир мисоли кўча-куйда юрганимизда қўлимиздаги бор ахлатни бемалол ташлайверамиз… ахир, мана эшитаяпмизку, жаннатий амали экан, гуноҳлар кечириладиган иш экан-ку. Мусулмон дегани жаннатга олиб борувчи ишларни пойлаб, териб юриши керак. Ҳаттоинки Расулуллоҳ с.а.в. бу амални иймон даражасига чиқардилар.
“Сабоҳда сизнинг ҳар бирингиздан ҳар бўғинига садақа лозим бўлади.Бас, ҳар бир тасбеҳ садақадир, ҳар бир таҳмид садақадир, ҳар бир таҳлийл садақадир ва ҳар бир такбир садақадир. Амри маъруф садақадир. Наҳйи мункар садақадир. Ўшаларнинг ўрнига чошгоҳда икки ракат Зуҳо намозини ўқиш кифоя қилади”
“Ҳар бир инсонда 360 та бўғин бор. Унинг ҳар бир бўғини учун садақа қилиб турмоғи лозим”. Саҳобалар сўрадилар: “Ё Расулаллоҳ, бунга кимнинг тоқати етади?” Расули Акрам с.а.в.: “Агар 2 ракаат Зуҳо намозини ўқиёлмасангизлар, ёки масжиддаги балғамни кетказинг, ёки йўлда зарар берадиган нарсани четга суриб қўйинг”.
“Масжидларни қуринглар ва ундан ахлатларни чиқаринглар. Кимики Худо учун масжид қурса, Аллоҳ таоло у учун жаннатда бир қаср қуради ва масжиддан ахлатларни териб олиш бу жаннатдаги ҳуру айнларнинг маҳридир”.
Муҳтарам азизлар, мана шунақанги инсонларнинг ҳожатлари тушадиган жойлардан ахлатларни олиб ташлашлик, жуда катта ажрларга эга қилади. У хоҳ масжид бўлсин, хоҳ қабристон бўлсин, ёки одамлар дам оладиган масканлар, боғлар бўлсин, мана шу ерларни озода сақлашлик, ифлос қилмаслигимиз иймонимизнинг комиллигидан далолат қилади.

Қумқурғон тумани “Шох Машраб”
жоме масжиди имом ноиби​ А.Хаитов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here