ВИТР НАМОЗИ.
Бугунги кунда баъзи бир сохта салафийлар, бемазҳаб тоифалар раҳнамолари томонидан, мужтаҳид уламоларимиз, хоссатан мазҳаббошимиз Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ шанларига буҳтонлар қилиб, соф динимиз таълимотларига, фиқҳи масалаларга жоҳилона ҳеч таб тортмасдан тош отмоқдалар.
Бизу сиз мўъмин мусулмонлар, бундай бемазҳаб тоифалар кирду корларидан доим огоҳ булиб,мазҳабимиз йўлида ҳамжиҳат бўлиб, соф ислом таълимотини келажак авлодга етказмоғимиз лозим.
Сохта салафийлар, бемазҳабларнинг яна булмағур фатволаридан бири, Имом Аъзам Абу Ҳанифа витр намозини бир ракат ўқиганлар, ушби витр намозига доир кўп ёлғон фатволари.
Аслида Имом Аъзам Абу Ҳанифа ва ҳанафий уламолар уч ракатли витр намозини «вожиб» деганлар. Ушбу ҳадислар бунга далилдир.
Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло сизларга бир намозни зиёда қилди. У витрдир. Бас, уни хуфтондан то тонг отгунча ўқийверинглар», дедилар. (Дорақутний ва Табароний ривоят қилишган).
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий алайҳиссалом: «Витр ҳар бир мусулмонга ҳаққу-вожибдир», дедилар.(Абу Довуд ривоят қилган).
Бундан бошқа ҳадисларҳам мавжуддир витр намози масаласида.
Мазҳабимиз мӯътабар китоби бўлган « Мухтасари виқоя»да қуйидагилар баён қилинган:
الوتر ثلاث راكعات وجب بسلام
Витр бир салом билан вожиб бўлган уч ракъатдир.
Тобеъинларнинг улуғларидан бўлмиш Ҳасан Басрий раҳимоҳуллоҳ айтадилар:
«Витрнинг уч ракъат эканига ҳамда уларнинг охиридагина салом берилишига мусулмонлар ижмоъ қилганлар».
Мазҳаб йўллари Қуръон Карим, Ҳадиси шариф ҳамда саҳоба ва тобеъинларнинг йўли булган Имом Аъзам Абу Ҳанифага бу туҳмату буҳтонлари мутлақо нотуғридир.
✍️✍️Денов туман Нурил Ислoм жомеъ масжид имом хатиби: А Ҳамидов