Убайд ибн Умайр зарбулмасал айтиб, бундай дейди: «Бир кишининг учта дўсти бўлиб, уларнинг ҳар бири унга бир-биридан яқин эди. Бир куни унинг бошига бир мусибат тушди. У дўстларидан бирини учратиб қолиб, «Эй фалончи, мен шундай-шундай мусибатга йўлиқдим, менга ҳамроҳ керак», деди. Аммо дўсти: «Мен сен билан бирга бора олмайман», деб жавоб берди. Шунда у кейинги дўстининг олдига бориб, илтимосини такрорлади. Дўсти: «Мен сен билан хоҳлаган жойингга бирга боришим мумкин, лекин манзилингга етиб борганингдан кейин сени ташлаб, ортимга қайтаман», деди. У учинчи дўстининг олдига бориб, аҳволини айтди. Дўсти: «Қаерга борсанг, сен билан бирга бораман. Қаерга кирсанг, бирга кираман», деб жавоб берди».
Убай ибн Умайр айтган зарбулмасалини бундай изоҳлайди: «Биринчи дўст – инсоннинг ўз оиласига қолдирган мол-мулки бўлиб, унинг ортидан эргашмайди. Иккинчи дўст – оиласи ва қариндошлари. Улар қабристонгача боришади, аммо уни ташлаб, ортга қайтишади. Учинчи, ҳақиқий дўст эса инсоннинг бу дунёда қилган амаллари бўлиб, қаерга борса, улар ҳам бирга боради ва ҳамма жойга бирга киради».

«Солиҳлар гулшани» китобидан.

Шеробод туман бош имом хатиби У.Буронов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here