«Эй инсонлар! Аниқки, сизларга Парвардигорингиз томонидан қалбларга шифо бўлиб панд-насиҳат келди. Нега фақат сизга яхшилик қилган кишигагина яхшилик қиласиз, сизга боғланган кишигагина боғланасиз, сизга едирган кишигагина едирасиз, сизни ҳурмат қилган кишинигина ҳурмат қиласиз?! Бировнинг яна бировдан афзал жойи йўқ. Балки мўминлар шундай кишиларки, Аллоҳ ва расулига иймон келтирадилар, ёмонлик қилган кишига яхшилик қиладилар, алоқани узган киши билан алоқани тиклайдилар, маҳрум қилган кишини авф этадилар, хиёнат қилган кишига ишонадилар, хўрлаганни ҳурмат қилишади, аразлаган киши билан сўзлашишади. Албатта Мен сизлардан хабардор Зотдирман».
Яхшилик қилинг кам булмайсиз ёмонликдан тийилинг бунга хам ажр оласиз.
Шурчи туман бош имом хатиби А. Хабибуллаев