Барчамизга маълумки, юртимиз мустақилликга эришгандан сўнг унинг тинчлигига раҳна солиш мақсадида сиёсий ижтимоий ҳолатни беқарорлаштириш учун атрофдан дин ниқобига яширинган турли оқимлар кириб кела бошлади. Уларнинг домига тушган баъзи бир ғур ёшлар “Халифалик давлати қуриш” иддиосини кўтариб чиқиб, мавжуд диний ижтимоий ҳолатни ўзгартириш мақсадида қарийиб 90% мусулмон бўлган халқимизга  куракда турмас нолойиқ гаплар қилиб, сизлар халифалик давлати қуришга киришмас экансиз, мусулмонлик даъвойингиз бекор дейдилар. Бу билан мусулмонлар бирлигини кўролмай уни парчаламоқчи бўладилар.Диндан гапириб, аслида муқаддас динимизга тўғри келмайдиган фикрларни тарқатишга ва мусулмонлар ўртасида турли ихтилоф ва фитналар чиқаришга урунувчи бундай фирқалар ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай деганлар: “Охир замонда бир қавм келурки, ўзлари ёш ақллари заиф бўлиб, Аллоҳнинг каломидан ва расулуллоҳнинг сўзларидан гапирадилар, уларнинг иймони томоқларидан нарига ўтмайди. Диндан худди камондан ўқ қандай тезлик билан отилса, шундай тез чиқадилар”. (Имом Бухорий  ривояти).

Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки юртимиз тинч, бундай на диний ва на дунёвий илмдан бехабар “Исломчилар”нинг кирдикорлари фош этилди. Аксариятлари қилмишларига яраша жазо ҳам олдилар. Муҳтарам Президентимиз томонидан ўз айбини тан олиб, ҳақиқатни кеч бўлсада англаганлар озодликга чиқарилиб ҳаётларини қайтадан бошлаш, қилмишларини Ватанга хизмат қилиш, элга манфаат етказиш билан оқлашларига имкон яратиб бермоқдалар. Динимизда иттифоқлик, бирдамлик, бошлиқларга итоат этиш кабиларга ҳар қандай иқтисодий ва ижтимоий ҳолатда ҳам риоя қилишни талаб этилади. Пайғамбаримиз (с.а.в) саҳобаларга қийинчилик вақтда ҳам фаровонлик даврда ҳам оғир ва енгил ишда ҳам бошлиқга итоат этишга буюрганлар. Маълумки, дунё ташвиши учун қайғуга тушиш агар ҳаётда бирор тақчилик юз берса, оламга жар солиб, уввоз кўтариш мусулмон кишига дуруст эмас. Бу эса тилида худо деб, қалбида Аллоҳнинг  фазлидан умиди бўлмаган мунофиқларнинг феъли эканлиги манбаларда баён этилган.

 

Денов тумани “Ҳожи Миён Абдуссамад” жоме масжиди имом хатиб  М.Саидов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here