Ҳозирги таҳликали замонда ёш авлодни баркамол авлод қилиб тарбиялашда, Ислом динини аҳамияти ниҳоятда каттадир.Ёш авлодни маънавий диний билим даражасини юксалтиришда,эътиқодини мусаффо қилишда жамиятимизда муносиб ўрнини топишда кўпгина омилларга эътибор қаратилмоқлиги лозим.
1) Ёш авлодни мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда уларни замон билан ҳамнафас бўлиб яшашларида Ислом динини пок ғояларини такомиллаштирмоклик лозим.
2) Ёш авлодни бўш вактларини доимий равшда назорат остига олмоклик лозим.
3) Ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни бартараф қилиш учун энг аввало уларга Аллоҳдан қўрқишликни қонунни ҳурмат қилишликни,бандадан уялишликни ҳар бир хонадонда,таълим масканларида кенг миқёсда тушунтирмоқлик лозим.
4) Ёшлар орасида кийиниш маданиятига алоҳида эътибор қаратмоқлик муҳим аҳамият касб этмоқда. Авратини беркитиб юриш ҳаё билан юриш инсонни инсонийлик фазилатларидандир.Аллоҳ ёпиб юришни буюрган жойларни очиб бехаёларча юришлик шайтоннинг йўлига ўтган бўлади.Чунки шайтон Одам атони йўлдан уриб авратларини ўзларига кўрсатиш учун уятли аҳволга солиб қўйди.
5) Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни “Ичкилик даво эмас балки катта бир дарддир” деган ҳадисларини Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳуни “Эй одамлар ичкиликдан узоқлашинг, чунки у барча жиноятларининг онасидир” деган сўзларини ёш авлодга салбий оқибатлари билан тушунтириб такомиллаштирмоқлик лозим.Ўзга юртларда тўс- тўпалангларга алданиб аралашиб қолган кимсалар томонидан, “Жиҳод”, “Шаҳидлик”, “Ҳижрат”, “Такфир”, “Ҳижоб” каби сўзларни исломдан деб ёки миссионерларни “Прозелитизм” яъни (Ўз динига ўтказиш) билан шуғулланиши,ёки турли идора ходимлари ёшларга “сен намоз ўқийсанми?” деб салбий оҳангда сўраб-суриштиришлари ёш авлодни қалбидан Исломни пок ғоялари узоқлашишига, Исломга нафрат билан қарашига, диний тасаввурларни билмай вояга етишларига сабаб бўлмоқда.
Ҳар қандай замонда ўзгаришлар бўлаверади,охир-оқибат инсонни дунёқарашига унинг билимига унинг маҳоратига борибтақалаверади. Шу сабабли жамиятда қалби пок,иймон эътиқоди мустаҳкам ҳалол-покиза, комил билимли инсонларга муҳтожлик бўлади.Инсонни, айниқса ёшларни тарбиялаш зарур энг аввало уларни қалбини,ички ва ташқи дунёсини тарбиялаш керак. Қалбни тарбияламаса барча уринишларимиз самарасиз кетади . Давлатимиз яратиб бераётган барча қулайликлардан тўғри ва оқилона фойдаланиб,Ислом динини мазмун моҳиятини тушунмай алданиб кетаётган ёшларга Ислом динига нафрат Исломий таълим тарбия, диний ва дунёвий илмларни бир-бирига чамбарчас боғлаб ўргатмоқлик лозим. Шундагина биз ёш авлодни маънавиятини ва диний тасаввурларини шакллантирган бўламиз.

Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр”
жомеъ масжид имом хатиби: К.Азимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here