Исломда қўшничилик хақи кўп. Аммо уларнинг барчаси қўйидаги тўрт хаққа боғланади.
1. Қўшнига озор бермаслик
Қўшнига озор беришлик шариатимизга қаттиқ қораланади. Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинган хадисда: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Қўшниси унинг озори ва ёмонлигидан омонда бўлмаган жаннатга кирмайди ” деганлар. (Имом Муслим ривояти). Жаннатга кириш учун инсон бир масжидга бориши, бирон бир бозорга бориши, савдо йўлида юриши ва хакозо эмас хатто яшаб турган уйининг ўзида қўшнисига яхшилик килиб бўлса ҳам жаннатга киришини Жанобимиз алайҳиссалом Узининг муборак ҳадисларида таъкидламокда. Жамиятда шундай қўшнилар борки, қўшниси унинг ёмонлигидан чидай олмай уйини сотиб кўчиб кетишга мажбур бўлаяпти. Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга: “Ё Расулуллоҳ бир аёл кечалари билан ибодат килиб чикади, кундузлари эса рузадор. Вакти вакти билан эҳсон ҳам килиб туради. Лекин, қўшниси унинг тилининг заҳарлигидан куп азият чекади”-деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унда хеч қандай яхшилик йуқ. У дўзах аҳлидандир.”-дедилар. Бу аёлни тилининг заҳарлигидан қилган хайрли амалларини ёпиб дўзаҳ аҳлидан бўлишига сабабчи бўлаяпти. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайхи васалламнинг олдиларига иккинчи бир аёлни васф килди: “Ё Расулуллоҳ яна бир аёл борки, у кундузлари Аллох таоло фарз килган намозлардан бошқасини уқимайди. Кечаси туриб нафл ибодат ҳам қилмайди. Лекин, тили билан ҳеч бир кишига озор бермайди” -деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унда яхшилик бор у жаннат аҳлидандир”-дедилар.
2. Қўшнини ҳимоя қилишлик.
Кушнига килинган тажаввуз, унга қилинган камситилиш борасида ҳимоя қилиш. Бу туғрида мазҳаббошимиз Имоми Аъзам (р.а.)нинг ароқ ичувчи қўшнисини қамоқхонадан қутқариб уни ҳимоя қилганлиги сўзимизнинг исботидир. Имом Аъзам (р.а.) га бу ароқ ичувчи қушниси кўп азият берар эди. Ҳатто кечаси мутаоло қилаётган пайтда хам ҳазратга кўп бор халақит берар эди. Ҳазрат қушнисини қамоққа тушганини эшитиб уни ҳимоя қилиб озод қилади. Бу бир мусулмоннинг ўз қушнисига яхшилик қилиб ҳимоя қилганлигидан далолат беради.
3. Қўшнига эҳсон ва яхшилик қилиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллох саллаллоху алайхи васаллам: “Ким Аллохга ва охират кунига имон келтирган бўлса, бас, қўшнисига икром қилсин”-дедилар. Яна бир хадисда Абу Зар Ғиффорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Абу Зар Ғиффорий (р.а.) га : “Ё Абу Зар, агар сен шурва килсанг бас, сувини кўпроқ килгин ва қўшниларингдан хам хабар олгин” –дедилар. Кадимда мана шу одат кенг тус олган. Бувиларимизнинг ҳикоя қилиб беришича икки қўшни орасида бир коса бўлиб, ушбу косага бирор нарса тўлдирилиб кўшнилар орасида борди келди қилинар эди деб айтганини гувоҳи булганмиз. Ҳозирда бу одат унитилиб кетаяпти. Гоҳида чақириқларга борганимизда казо-казо одамларни келганини гувоҳи буламизу аммо узининг камбағал қушнисини чақирилмаганини шоҳиди бўламиз.
4. Қўшнисидан келётган озорларга сабр қилиш .
Биринчи ҳақ қўшнига озор бермаслик булса, туртинчи ҳақ қўшнидан келаётган озорларга саб қилишдир. Ўтган уламоларимиз буни яхши англаганлар ва англатиб берганлар. Хасан Басрий (р.а.) айтади: “Чиройли иш қўшнига озор бермасликни ўзи эмас балки, улардан келаётган ёмонликларга сабр килишдир”.
Аслини олганда бошкача. Ёмонлик қилган одамга унинг ёмонлигига яраша жавоб қилишга хаклидир. Лекин, қўшнидан ёмонлик кўрганда ундаги азиятга сабр қилиш фазлилатлидир.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз лозимки, юқоридаги қўшничилик ҳақларига риоя этсак, қўшнилар орасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб узилинган ришталар богланади. Аллох таоло қўшниларимиз орасидаги меҳру муҳаббатни зиёда айласин!

Қумкургон тумани “Абу Бакр Сиддик”
жоме масжиди имом хатиби ​Б.Абдузоиров

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here