Иймон бойлигидан, ишонч сармоясидан қашшоқ бўлган инсон ҳақиқий бахтсиздир. Улар умрбод хорлик ва бахтсизликда ҳаёт кечирадилар: «Ким Менинг Эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг — бахтсиз ҳаёт бўлур». (Тоҳа сураси, 124-оят)
Оламлар Эгаси, Парвардигори бўлмиш Оллоҳга иймон келтирмоқгина нафсни бахтли қилади, поклайди, уни фараҳбахш онларга етказади, ундан беқарорлик-бахтсизликни кетказади.
Иймонсиз ҳаётнинг таъми йўқдир.
Динсиз кимсалар, агар иймонга келмасалар, ҳаётларидаги ноҳақлик кишанларидан, зулматлардан, алдовлардан қутулиш учун топган энг «афзал» йўллари ўз-ўзини ўлдиришдир! Иймонсиз ҳаёт нақадар бахтсиз, Оллоҳ Йўлидан четга чиқувчилар гирифтор бўлган мангу қарғиш нақадар мудҳиш! «Ва Биз худди аввал-бобда унга (яъни, Оллоҳнинг оятларига) иймон келтирмаганлари каби уларнинг дил ва кўзларини айлантириб қўþрмиз ва ўз туғёнларида адабиб-улоқиб þрган ҳолларида тарк қилурмиз». (Анъом сураси, 110-оят).
Асрлар давомида, узоқ синовдан сўнг, бут-санамлар бидъат-хурофот, куфр-динсизлик лаънат; элчи-пайғамбарлар рост, Оллоҳ таоло Ҳақ, мулк ҳам ҳамд ҳам Унинг учун ва У Зот барча нарсага қодир эканлигига ақллар етгач, Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб иймон келтирмоқлик ва мана шунга қаноат қилмоқлик вақти келди.
Саодатинг, роҳатинг ва хотиржамлигинг, иймонингни кучли ё заифлиги, илиқ ё совуқлиги миқдорига қараб бўлади. «Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган энг чиройли амаллари сабабли бериладиган ажр-савоблар билан мукофотлаймиз». (Наҳл сураси, 97-оят).
Бу гўзал ҳаёт Парвардигорнинг ваъдаси сабабли нафслар ором-осойишталик топишидир, мўминларнинг қалблари Яратгувчини севганлари сабабли саботли-барқарор бўлишидир, уларнинг диллари оғишдан – бузулишдан пок бўлишидир, асаблари ҳар қандай ҳодисалар олдида сокин – хотиржам қола олишидир. Улар Оллоҳни Парвардигор деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар ва элчи деб билганлари сабабли қалблари қазойи-қадар тушган пайтида хотиржамдир, тақдир тақозосига розидир.
«Домла Косим» жомеъ масжиди имом хатиби Мухиддин Мусурманов