Вақт ҳам ўткинчидир нолам ғанимат Ҳар битта босилган қадам ғанимат
Қадрлаб яшайлик гўзал ҳаётни Биродарлар одамга одам ғаниматъ
Бошга бало бўлар тилнинг офати Унитман битмайди тил жароҳати
Тиригида бўлсин ҳар кимнинг қадри Биродарлар одамга одам ғаниматъ
Бахт бойликда эмас инсонийликда Имондан камтарроқ ҳеч нарса йуқдир
Шошма тирикчилик демагин тухта Биродарлар одамга одам ғаниматъ
Меҳрибон яқиним соғиндим сизни Оқибат риштаси боғласин бизни
Меҳр муҳаббатга бурайлик юзни Биродарлар одамга одам ғаниматъ
Яхшиликдан бўлсин ҳар қандай сўҳбат Бошинга балодир иғваю туҳмат
Дийдорга туяйлик нима берар ғийбат Биродарлар одамга одам ғаниматъ
Кимга омад чопиб керилиб кетса Бойликка мансабьга берилиб кетса
Ортидан не қолар дунёдан ўтса Биродарлар одамга одам ғаниматъ
Бугун бизга насиб этибди дийдор Эртага кимдир йуқ кимдир эса бор
Ота Онангизни қилманг интизор Биродарлар одамга одам ғаниматъ

Ихтиёримизда фақат бугун бордир!..
Уламою ҳукамолардан шундай сўзлар нақл қилинган: «Бу дунё уч кундан иборат:
1. Кечаги кун, у ўтиб кетиб бўлди, унинг китоби ёпилди. Энди сен қайғурсанг ҳам, қайғурмасанг ҳам, уни ортга қайтаролмайсан. Демак, кечанг ҳақида ўйлама.
2. Эртанги кун, сен унга етмаслигинг мумкин. У бир сир. Эртага қандай аҳволда бўлишинг номаълум.
3. Бугунги кун, у сеники, сен унда амал килиб кол. Чунки эртанг ҳам бугунингда қилган амалингга боғлиқ бўлиши мумкин. Агар бугун бирон амал қилмай, тамбаллик қилиб ўтираверсанг, эртанг ўта серкулфат ва қайғули бўлиши мумкин. Демак, имкониятингда фақат БУГУН бордир».
Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу айтади:«Кеча ва кундуз сенинг жисмингда ўз ишини кўрсатяпти, демак, сен ҳам уларни ғанимат бил ва фойдаланиб қол».
Азиз дўстим, хусусан, тавбани кечиктиришдан сақланинг. Зеро, бугун борсиз, эртанинг эса кафолати берилмагандир. Гарчи эртанги куннинг умидида яшасангиз ҳам, сизни ибодатдан тўсиб қўядиган хасталиклар, кулфатлар ва ўткинчи ишларни ёдга олсангиз, ҳар бир куннинг ўз амали ва ҳар бир вақтнинг ўз вазифаси борлигини тушуниб етасиз. Демак, мусулмоннинг ҳаётида бўш ўтадиган вақти йўқ экан. Тоат-ибодатларни кечиктириш инсонни ўша ибодатларни буткул тарк қилишига олиб боради.
Ҳаёт – бу, аслида, улуғ неъматдир, Уни емиргувчи, билгин, ғафлатдир.
Дема ажал кечдир ёки барвақтдир, Ўлим ҳақиқатдир, ўлим барҳақдир.
Хулоса шуки, вақт дунёдаги энг бебаҳо хазина. У ўз қўлимизда. Умр¬ни ғанимат билиб, ҳар дақиқасидан унумли фойдаланайлик. Аллоҳ таолао барчамизга эзгуликлар ҳамроҳ бўлсин!

 

Шурчи тумани бош имом хатиби А.Хабибуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here