Коронавирусга қарши кураш доирасида Шарқий Қуддусда жойлашган Масжиди Ақсо бугундан эътиборан ёпилди, дея хабар бермоқда “Анадолу”.
Мазкур қарор Фаластин соғлиқни сақлаш мутасаддилари билан маслаҳатлашувдан сўнг қабул қилинди. Аҳолидан эса ташқарига чиқмай туриш сўралди.
Масжиди Ақсо ёпилган бўлса-да, намоз вақтларида азон чақириш тўхтамайди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ва Иордания ўртасида 1994 йилнинг 26 октябрида тузилган келишувга мувофиқ Масжиди Ақсо Иордания исломий ишлар, вақфлар ва муқаддасот вазирлигига қарашли
Қуддус исломий вақфлар идорасининг шафелигига берилган.