Бир қурумсоқ одам барча молу давлатини сотиб, пулига тилла ёмби харид қилди. Кейин у ёмбини девор тагига кўмди-да, ҳар куни келиб ундан хабар олиб турди. Сал нарироқда бир неча одам ишлаётган экан; шу ишчилардан биттаси Қурумсоқнинг девор тагига серқатнов бўлиб қолганини пайқаб, бунинг бир сири бор, деб ўйлади ва ҳеч ким йўқлигида келиб тилла ёмбини ўғирлаб олиб кетди. Ёмби эгаси келиб бойлигининг йўқолганини кўрди ва бу бахтсизликка чидолмай, сочларини юлиб фарёд чека бошлади. Унинг оҳу зорини эшитган бир киши унга деди: «Қўй, куюнма, яхшиси, сен бирор бир тошни олиб, ўша чуқурга кўмгин-да, ёмби кўмдим, деб ўйлаб баҳузур юравер. Ахир бу ерда ётган олтинингдан заррача ҳам фойдаланмас эдинг-ку! Бинобарин, кўмганинг тошми ё олтинми — сенга барибир эмасми?»

Масал демоқчики, фойдаланилмаган билимдан, ақлдан, кучдан, бойликдан ҳеч қандай наф йўқ.

Шўрчи туманидаги Домла Қосим жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусулманов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here