Аввало интернетдан фойдаланмоқчи бўлган инсон ниятини тўғри ва холис қилмоғи лозим. Албатта, мусулмон инсон ҳар бир ишда одоб бўлгани каби, интернетдан фойдаланишда ҳам яхшиликни, шариатда рухсат берган ишларга муносиб тарзда, иш қилиши ва ният қилиши лозимдир. Ана шундай иш қилсагина манфаат топади ва кўзлаган мақсадига ҳам эришади.

Аллоҳ таоло Ғофир сурасида марҳамат қилади: “У Зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, қалблар яширган нарсаларни ҳам билур”. (19-оят) Зотан мусулмон киши ҳамма ерда ҳам барча замонларда ҳам ва ҳар қандай вазиятда ҳам бажарадиган юмушларию, иш фаолиятини шариатга мувофиқ қилиши лозимдир. Аммо минг афсуслар бўлсинки, сайтга кирадиган бази одамлар ҳаётида ўзларига раво кўрмайдиган беҳуда нарсаларни сайтга бемалол қўя олишади. Шунинг учун ҳам ижтимоий тармоқларга кирадиган ҳар бир одам биринчи навбатда ўзининг мусулмон эканлигини унутмаслиги керак бўлади. -Интернетга киришдан олдин иш режасини яхшилаб тузиб олиши керак.

-Интернетда кўриладиган ва ўқиладиган ва эшитиладиган нарсаларнинг барчаси шариатда рухсат берилган бўлиши шарт.

-Сайт эгаларининг манавий – марифий ҳуқуқларга риоя этиши мусулмончилик бурчидир.

-Ишхона ёки бошқа шахснинг интернетидан рухсатисиз фойдаланиши мумкин эмас.

-Болаларнинг интернет ва компютердан фойдаланиши оқилона ва эътибор билан йўлга қўйиш керак.

-Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда ўзига танлаган исмнинг гўзаллигига эътибор бериши керак.

-Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда шариат рухсат берган нарсаларга амал қилиб, ман этилган ишлардан йироқда бўлиши талаб этилади.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда номаҳрам расмлар масаласида жуда эҳтиёт бўлиш лозим.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда иш айнан интернет орқали никоҳланишгача етиб бормаслиги керак.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда ёлғон ишлатмаслик, сохтакорлик илат уйдурма хабарлар, суратлар ва видеолавҳалар тарқатмаслик лозимдир.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда баҳс – мунозара ҳар қанча қизиса ҳам, бировга озор беришга йўл қўймаслик керак.

Али Ибн Ҳусайн Розияллоҳу Анҳумодан ривоят қилинади.

“ Расулуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи васаллам” “Албатта кишининг ўзи учун бефойда нарсаларни тарк қилиши Исломнинг ҳуснидандир”, дедилар.

Шунинг учун ҳам доимо интернет сайтдларидан фойдаланишда одоб ва этибор билан фойдаланишимизни Аллоҳ таоло барчамизга насиб этсин. АМИН.

Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Устоз Шайҳ Саййид Алиакбар Сайфидинов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here