Оломонча маданият” тараққиёт душмани
Ҳар бир халқнинг ўзига хос анъаналари,арф одатлари, одоб- ахлоқ қоидалари ва миллий қадриятлари бор. Бироқ бугун ҳеч бир миллат маданиятига асосланмаган, балки кишиларни маънавий бузуқлик ва қашшоқликка чорловчи “оломонча маданият” турли халқлар ҳаётига кириб келиши жиддий муаммога айланади.
Ўтган асрнинг иккинчи ярмида Ғарб дунёсида шаклланган ушбу тушунча мустақил фикрга эга бўлмаган кишилар онгига тез таъсир қилади, ортидан осон эргаштиради.Бу жирканч маданиятнинг энг кўп “ўлжаси” га айланаётганлар ёшлардир.
“Оломонча маданият” тарафдорлари ҳаётда инсонни эмас, нарса –буюмларни эъзозлашади. Уларга маънавий дунё эмас, маиший истеъмолчилик ҳуқуқлари қадрли. Тутуриқсиз қўшиқларга мос рақс тушиш, турли беҳаё томошалар, андозасиз кийимлар ва улардаги маъносиз сўзлар, аёллик иффати ва эркаклик ғурурининг емирилиши, зўровонлик каби “оломонча маданият” оламининг кўринишларидан. Булар орасида “поп музика”, яъни “янги рок” алоҳида ўрин тутади. Шовқинли мусиқа, жазавали зарб маънавий ҳузурланишга эмас, охириги жанжал тўполон билан тугайдиган тажавузкор, ахлоқсиз рақс кечаларига хизмат қилади.
Бугун ахборот алмашинуви мислсиз тезлашди. Бундан фойдаланган бузуқ мақсадли кишилар, марказлар демократия ниқоби остида ғарб ҳаёти жозибаларини “оломонча маданият” кўринишида турли халқлар ҳаётига олиб киришга миллий қадриятларига болта уриб, маънавий жиҳатдан ўзларига қарам қилишга уринишмоқда. Ёш авлодни бундай хуружлардан асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Улар онгига миллий қадриятларимиз, урф одатларимизни чуқурроқ сингдириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш орқалигина мазкур хавфни бартараф этиш мумкин.
Мусулмонлик ва ўзбеклик тушунчалари бир — бирига чамбарчас боғлиқ “оломонча маданият” таъсирига тушиб қолмасликлари учун ёшларимиз тарбиясига ана шу тушунча ва талаблардан к елиб чиқиб ёндашсак, мақсадга муофиқдир. Зеро, динимизда ҳам миллий қадриятларимизда ҳам ахлоқ одоб масаласи ҳамиша муҳиб ва долзарбдир.
Абу Дардодан р.а ривоят қилинади “Набий (с.а.в) Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди. Албатта, Аллоҳ фаҳш ва жирканч сўз айтувчини ёмон кўради” дедилар. Шундай экан Муқаддас динимиз талаби бўлган Пайғамбаримиз а.с хулқлари билан хулқланиб, келажак авлодимиз бўлган фарзандларимизни ҳам шу чиройлик хусни хулқ билан тарбиялашимиз зарурлигини унутмаслигимиз керак

“Саримозор” жомеъ масжиди
ноиб имоми; А.Соҳибқулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here