Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил , бири қиз фарзанд экан. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил , ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан Д Н К текшируви ўтказишибди натижалар шу даражада яқин эканки, муоммани ҳал қилолмабдилар.Ҳайратда қолибдилар.Икки аёл ҳам ўғил туққанини даьват қилиб, оёқ тираб туриб олишибди. Шифокорлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга маьсулларга бу хабарни етказибди. Маьсулларга хабар келганда буни Мусулманлардан бошқаси ҳал қила олмайди дейишибди ва бир Шайхга қўнғироқ қилишибди.Суҳбат шундай кечибди.Америкалик: Динингизда ҳар бир муоммани ечими борлигини даьват қиласизлар-а. Шайх: Худди шундай; Америкалик вақеани айтиб берди.Шайх: Ечими жуда оддий, ҳар бир аёлнинг сутидан бир неча томчи олиб , уни текширинглар. Қайси бирининг сути озиқовий моддаларга бой , тўйимли бўлса ўғил ўшаники . Қайси бириникида озиқовий моддалари озроқ бўлса, ўша қиз туққан бўлади.- деди. Шифокорлар икки аёлнинг ҳам сутларидан наъмуна олишди ва жуда ҳам синчковлик билан текширишди. Натижа маьлум бўлди .Ким ўғил ким қиз туққанини билишди. Охири қиз туққан аёл ўз ёлғонини тан олди. Бу ишдан жуда ҳам ажабланишди ва яна Шайхга қўнғироқ қилиб: Сизлар ўғил туққан аёлнинг сути , қиз туққанникидан кўра озиқавий моддаларга бой эканини қаердан биласизлар? — деб сўрашибди . Шайх: Буни Қурьондаги оят исботлаб турибди. Аллоҳ таоло шундай дейди: «Бир ўғилнинг насибаси, икки қизнинг насибасигадир». ( Нисо:11) ,- деди. Субҳаноллоҳ! Бизларга ҳар қандай замонда ҳар қандай муаммога ечим бор дин Исломни берган Аллоҳга Унинг Буюклигига мос ҳамдлар бўлсин ! Бу динни бизларга тўла — тўкис ҳолда етказган Набиййимиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламга кўплаб Салавату — Саламлар бўлсин! (Амин).
Олтинсой тумани «Саъд ибн Абуваққос»
жоме масжид имом хатиби Яхёев Шариф