Қўрғонимиз мустаҳкам бўлсин

Оила инсоннинг дунёвий саодатини таъминловчи мустаҳкам қўрғондир. Аммо, минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда ушбу қўрғонни ич-ичидан емириб, барчани ташвишга соладиган, кўплаб қуда-андаларнинг, қавму қариндошларнинг ўрталарида душманлик пайдо қиладиган оилавий ажримлар кўпайиб бормоқда.

Унитмаслик лозимки, одам боласининг очиқ-ойдин душмани бўлмиш шайтонни энг кўп хурсанд қиладиган иш оиланинг бузилишидир. Бу ҳақда Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муборак ҳадисда: “Иблис ўз тахтини сув устига қўяди ва ўз лашкарларидан гуруҳларни юборади. Уларнинг энг кўп фитначиси унга энг кўп яқинидир. Бириси келиб: “Ундоқ қилдим, бундоқ қилдим”, дейди. У бўлса: “Ҳеч нарса қилмабсан!”, дейди. Кейин бошқа бири келиб: “Уни қўярда-қўймай хотини билан орасини буздим”, дейди. У эса ўшани ўзига яқинлаштириб: “Ҳа, балли! Қандай яхшисан!”, дейди, дедилар” (Имом Муслим ривояти).

Шундай экан, салбий оқибатлари кўп бўлган оилавий ажримларнинг олдини олиш учун эр-хотин, уларнинг ота-оналари, опа-сингиллари ва барча ўз бурчини бажариб, оилаларнинг тинч, бахтли-саодатли яшаб кетишларига ўз ҳиссаларини қўшишлари лозим. Аксинча, бизнинг бундай бефарқлигимиз шайтоннинг: “Ҳа, балли! Қандай яхшисан!”, дейишига сабаб бўлади.

 Абдуллахон МИРЗАЕВ,

Денов туман “Муҳаммадқул” жомеъ масжиди имом-хатиби

 

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here