Аллоҳ таоло томонидан бандасига берилган ҳар бир аъзо Парвардигорнинг омонати ҳисобланади.
Масалан:
• Кўз омонати шундан иборатки, банда Аллоҳ таолонинг қудрати билан бўлган ишларга қарагай.
• Қулоқ омонати эса Аллоҳ таолонинг каломини ва Расулуллоҳнинг ҳадисларини, авлиёлар насиҳатини эшитишдан иборат.
• Тил омонати у орқали Аллоҳ таоло зикрини айтишдан иборат.
• Қўл омонати эса у билан элга наф келтирадиган ишларни қилишдан иборат.
Мабодо киши кўзини ҳаром нарсаларни кўришга очса, қулоғини номаъқул сўзларга солса, тилини ёлғону бўҳтонга югуртирса ва қўлини мусулмонларга озор берувчи ишларга узатса, Аллоҳ таолонинг омонатига хиёнат қилган ҳисобланур.
Шўрчи туманидаги Домла Қосим жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусулманов