Айни пайт Ўзбекистонда 2100 киши карантинда турибди, дея маълум қилинди Тошкентда коронавирус масаласига бағишлаб ташкил этилган брифингда. 

Коронавирусга чалинган беморлар тўлиқ давлат бюджети томонидан даволанади. Ушбу касалликка чалинган беморлар қўшимча дори воситалари олиб келишига ҳожат йўқ.

Матбуот анжуманида коронавирус ҳақида ҳал хил башоратлар тарқалгани ҳам айтиб ўтилди. Битта исботланган ҳақиқат бор: ҳаво ҳарорати қанча юқори бўлса ва иссиқ бўлса, вируслар шунча чекинади.

Қолаверса, чивинларнинг вирус ташишга алоқаси йўқ. Коронавирус бошқа вирусли касалликлар сингари мавсумий касалликдир. Кунлар исиши  ушбу касалликни енгиб ўтишимизга ёрдам беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here