“Ўзёғмойсаноати” уюшмаси ижтимоий тармоқларда тез орада юртимизда озиқ-овқат танқислиги юз бериши ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтарди.
Уюшма баёнотида таъкидланишича, бу хабарлар сохта ва уйдирма бўлиб, ҳеч қандай асосга эга эмас.
Маълумки, ўсимлик ёғи асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда уюшма таркибидаги корхоналарда 21 минг тоннадан ортиқроқ ўсимлик ёғи қолдиғи мавжуд, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридагидан бир неча баробарга кўп.
“Ўзёғмойсаноати” таркибидаги корхоналар томонидан кунига ўрта ҳисобда 1,5 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилмоқда.