Росулуллоҳ (с.а.в) дан ривоят қилинур “Мехмон учун бир дирхам харажат қилган  Аллоҳ субханаху ва таоло йўлида минг дирхам эхсон қилганнинг савобини топади. Кимки мехмонни яхши кўриб эзозласа Аллоҳ субханаху ва таоло жаннат эшигини унинг юзига очиб қўйади дедилар.”

Ривоят қилурларки хар қачон Умар ибн Хаттоб (р.а) нинг уйларига мехмон келганида ўлтирмасдан мехмонга хизмат қилардилар ва айтардиларки “Расулуллоҳ (с.а.в) дан эшитганман мехмон кирган уйда фаришталар тик турган холда хозир бўладилар  шунинг учуун фаришталар тик турганда мен ўтиришга уяламан дедилар”

Хикоят: ривоят қилурларки Аллоҳ субханаху ва таоло Мусо алайхиссаломга вахий юбориб деди: “Ё Мусо ўз мехмонингни севгин ва менинг мехмонимни иззат хурмат қилгин. Агар ўз мехмонингни эзозласанг жаннатни бераман ва агар менинг мехмонимни эзозласанг дидор насиб этгумдир ”. мусо (а.с) муножат қилиб “илохо менинг мехмоним ким ва сенинг мехмонинг ким деб сўрадилар. Ё Мусо таом тайёрлаб ўзинг чақириб олиб келган менхмон сенинг мехмонинг бўлади. Сенга хабар бермасдан уйинга келган мехмон менинг менхмонимдир”, деган вахий келди.

Росулуллоҳ (с.а.в) дедилар мехмон  Аллоҳ таоло барокотидирва Аллох таоло неъматидир: Мехмонни эзозлаган хар бир мусулмонжаннатда мен билан бирга бўлади. Мехмонни яхши кўрмайдиганлар менинг умматимдан эмас деганлар. Илохо барча мўмин ва мўмина бандаларинг қалбини мехмоннавозлик туйғуларига тўлдиргин ва мехмондорчилик савобидан махрум этмагин амин.

 

Шеробод тумани “Имом Термизий” жоме масжиди имом ноиби      А.Бобоев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here