Ёлғон иллатининг «фарзандлари» борасида бироз тафаккур қилсак.
Кишини сақланиши зарур бўлган-чақимчилик, тухмат, ғийбат, хасад, иғво, фитна, ҳийла-бир оилага мансуб «қариндош» иллатлар ҳисобланади.
Агар ёмонликлар орасида кўрик-танлов ўтказилса, барчаси бир поғонада турган бўларди, бу иллатларни бир онадан бир вақтда туғилган эгизаклар десак ҳам хато қилмаган бўладик,чунки бирининг иккинчисидан кам жои йўқ, бахт саройининг кушандаларидир ва уларни бир сўз билан » фисқу фужур ( ёмонлик, бузуқлик, ахлоқсизлик ) деб бу иллатлар эгасини эса » фосиқ» деб аташ мумкин.
Баъзилар бу тушунчаларни бир деб, маънодош сўзлар сифатида ишлатадилар. Масалан: » фалончи тинмай ғийбат қиларди. Унинг иғвоси натижасида ҳалокат юз берди» Тўғри, ғийбат-иғво ва фитнанинг бошланиши.Ғийбат кишига зарарсиз, ўткинчи бир гап бўлиши мумкин.
Лекин иғво давомли бўлади, ёмон ният амалга ошмагунча тинчимайди.» Иғво ва фитна» нинг нима эканлигини тасаввур қилиш, одам ато ва момо ҳавонинг тақдирларини эслаш кифоя.
Бизларнинг орамизда яшаб, биз билан бир ҳаводан нафас олиб, бир булоқлардан сув ичувчи кимса нима учун иғво ва фитна қилишдан ўзини тиймайди. Бу иллатларни гуноҳ эканлигини ва дўзах азобига дучор бўлишини билмайдими? Билади! Хўп, иғвоси ёки фитнаси туфайли нимага эришади? Ҳеч нимага! Фақат кўнгли бироз «роҳатланади». Шугинами? Ҳа шугина! Иғвоси туфайли эришган «Кўнгил рохати» ни тарозини бир палласига, дўзах азобини иккинчи палласига хаёлан кўриб кўрайлик-чи?
Аллохим. Сендан ўзга буюк ва карамли йўқ. Дунё ва охират ҳам сенинг мулкинг. Барча сенинг ҳукмингга қайтади. Бизларни солих бандаларинг фазилатлари билан неъматлантир. Иллатларга булғаниб, хору- зор бўлишдан сендан паноҳ тилаймиз.
Қумқурғон тумани «Умари одил» жомеъ масжиди имом хатиби Ҳ. Ёқубов