Эй мўминлар, сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар! Албатта Оллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир. (Бақара сураси, 153-оят)

Агар сенга хавф ҳужум қилиб, қайғу қуршаб олса, дарҳол намозга тургин, руҳинг ором топади, чунки намоз Оллоҳнинг изни билан ғам-қайғуларни кетказишликка ва ташвиш парчаларини қувиб солишликка кафилдир.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни бирор иш ташвишга солса муаззинларига: «Эй Билол, намозга чақир, бизни роҳатлантир», дер эдилар. Намоз у зотнинг кўз қувончи, шодлик, саодати эди.

Мен аввал ўтган буюк инсонлар ҳаётини ўқиб-ўргансам, уларга балолар юзланиб, оғир аҳволда қолишганида, хушуъ – шикаста нафс билан намозга берилишар ва шунда уларга ўз қувват иродалари қайтиб келар эди.

Бошлар учиб, жонлар қилич остида қолганида — қўрқув ва даҳшат вақтида ҳам хавф намозини ўқиш буюрилди. Бас қалбни мустаҳкам-сокин қилувчи энг буюк нарса намоздир.

Албатта турли касалликлардан боши чиқмаётган авлод энг аввал масжидга ўрганмоқлиги, Парвардигорини рози қилишлик, жонини доимий азобдан сақлашлик учун пешонасини саждага қўймоқлиги керак. Акс ҳолда кўзёш қовоғини куйдириб, қайғу-ғам асабларини парчалайди, ана шундай тоқатсиз пайтда намоз унга хотиржамликни беради, ёрдам қўлини чўзади.

Агар фикр қилсак, бир кеча кундуздаги беш вақт намоз, Оллоҳ таолонинг бизларга берган улуғ неъматларидан эканлигини англаймиз, ахир у гуноҳларимизга каффоротгина бўлиб, қолмай, Парвардигор ҳузурида даражаларимизни ҳам кўтаради, бундан ташқари ғам-ташвишларимиз, дардларимизнинг ҳам давосидир. Намоз қалбларимизни иймоннинг тоза нури билан тўлдиради, дилларимизга таскин беради. Аммо масжиддан қочганлар, намозни тарк этганларга эса ғам устига ғам, ташвиш устига ташвиш, бахтсизлик устига бахтсизлик: «Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур ва (Оллоҳ) уларнинг амалларини зоеъ кетказур». (Муҳаммад сураси, 8-оят)
Шурчи тумани Домла Косим жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусулманов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here