Қуръон шундай китобки унинг ҳақлигига ҳеч шак шубҳа йўқдир. Унда ҳамма нарса очиқ ойдин ва аниқ равшандир.Қуръонни чуқурроқ ўрганишга ва англашга ҳаракат қилмоқлик зарур ишдир. Исломни билмокчи бўлган одам ҳақиқатни англамоқчи бўлган одам бевосита Қуръони каримга мурожаат қилмоқлиги зарур.Қуръонга мурожаат қилиб чуқурроқ кирса ҳақиқатни англаб етади. Қуръон илоҳий мўжиза инсон эса унинг олдида ожиздир.Ўша ожиз инсон ўзининг ожизона ақли билан кўпгина Қуръоний ҳақиқатни кашф қилади.Бу эса ҳидоятга сабаб бўлади. Қуръони карим одамларга баёнат бўлиб келаверади лекин ундан фойда олиш тақводорларгагина насиб этади. Қуръон туфайли инсонни кўнгли тинч бўлади,ўзи оиласи, шаҳар, қишлоғи жамият давлат ва бутун дунё тинч булади.Чунки Қуръонни билган,атроф муҳитига,ўзи яшаётган борлиққа тинч муо-милада бўлади. Кимки Қуръонга иймон келтирса, исломга кирса қоронғуликдан нурга чиққан бўлади.
Мушриклар Пайғамбаримизга бундан бошқа Қуръон келтир ёки уни алмаштир дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки, «Қуръонни ўрнига бошқа нарса келтириб ёки уни алмаштириб, Роббимга осийлик қилсам, улуғ қиёмат кунининг азобига дучор бўлишдан қўрқаман» дедилар. Аллоҳнинг шундай суюкли бандаси Қуръонни алмаштиришга Аллоҳнинг азобидан қўрқиб турса-ю бузуқ эътиқотдаги одамлар нега кўрмайди. Қуръони каримни оятларини ҳукмини бошқа нарсаларга алмаштираётган жангари ва турли бузуқ оқимларни ўз райларига ҳукм чиқаришни нима деб баҳолаш мумкин. Қуръони каримни сўзини ҳам, маъносини ҳам ҳукум ва ҳидоятини ҳам, тарихий ва воқеий жиҳатини ҳам умуман ҳеч бир жиҳатини Аллоҳдан бошка зот яратишга қодир эмас. Қуръони карим илоҳий мўжиза эканлиги ҳозирги кунда тобора аёнлашиб бормоқда. Бунга сабаб илм фаннинг ривожидир.Кўпгина илм эгалари иймон ва исломни қабул қилмоқдалар.Улардан нима учун мусулмон бўлдингиз деган саволга «Қуръон»ни ўқиб чиқиб бундай китобни Аллохнинг Ўзи яратмаса ҳеч бир инсон ҳеч бир банда уни яратишга қодир эмас.
К.Азимов
Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр” жоме масжид имом хатиби