Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида авж олаётган қарама-қаршилик, жумладан, Яқин шарқда, Ироқ ва Сурия мамлакатларида бўлаётган қонли тўқнашувлар, мусулмон дунёсидаги турли мазҳаб ва оқимлар ўртасида кучайиб бораётган ўзаро низо ва зиддиятлар бе-гунох одамларнинг қурбон бўлаётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солмасдан қўймайди. Ислом тафаккури, Ислом фалсафаси, Ислом маданияти марказлари деганда барча мусулмонларнинг кўз олдига энг аввало Маккаю Мадина, Боғдод ва Дамашқ Қохира ва Машҳад, Самарқанду Бухоро каби кўпгина табаррук масканлар келиши табиий . Лекин бугун ўзи уя қуриб олган тоғу тошларни ислом маркази деб давво қилаётган таррорчи газандаларнинг сурбетлиги шу даражада етмоқдаки, уларнинг бошлиғи узича, нима емиш, “амирул-муминин”яни ер йузидаги барча мусулмонларнинг амири, подшоси деб эълон қилибди. Ўз-ўзидан савол туғилади: дунёдаги бир ярим миллиарддан ортиқ мусулмон номидан гапиришга ким уларга ваколат ва хуқуқ берибди. Бирор худудни босиб олган бир тўда ғаламисларнинг “халифалик ” даввосини қилиши ёки байъат олиши динимиз таълимотига бутунлай зиддир. Зеро ҳазрат Умар (Р.А) “Кимки мусулмонлар маслахатисиз бир одамга байъат қилса, бас унга эргашилайди”, деганлар.
Ислом манбаларида, хусусан, Қуръони каримада халифаликни барпо қилиш бўйича хеч бир далил ҳам қатъий кўрсатма ҳам мавжуд эмас.
Пайғамбаримиз (алай ҳиссалом) бир хадиси шарифда: халифалик мендан кейин ўттиз йил, сўгра подшолик ва амирликлар бўлади, деганлар. (Ибн Ҳиббон ривояти) Ўзларига халифаликни даъво қилаётган жангариларнинг қайси бири ҳатти ҳаракати муқаддас ислом дини ахкомларига тўғри келади.
Ахир, Исломда бировни ноҳақдан ўлдириш тугул, унга заррача озор ҳам қаттиқ қораланади-ку! Бутун дунё мусулмон уламолари кенгаши ўз баёнотида вахший террорчи ташкилот, унинг Исломга умуман алоқаси йўқ ҳатто бу тўда аъзолари инсон зотидан эмас, деб таъкидлади. Шунингдек, “Ироқ ва Шом ислом давлати” эълон қилган халифаликни шарван ботип деб фатво берди.
А.Олимов
Сариосиё туман “Мавлоно Абдулхай” жоме масжиди имом хатиби