Денов туманида жойлашган 36691-сонли ҳарбий қисмда ташкил қилинадиган тадбирларга борган кишининг у ердаги ҳарбий ҳаётни, аскарлар учун яратилагн имкониятлар, шароитлар ва илм олиш учун қулайликларни кўриб кўзи қувонади.
Она ватанни ҳимоя қилиш, унинг ҳар бир қарич тупроғини асраб авайлаш ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчи эканлигини, она юртга муносиб фарзанд бўлишни ният қилиб ушбу ҳарбий қисмда бурчини бажараётган ҳар-бир ўғлоннинг кўзида намоён бўлаётганини ҳис қиласиз. Нуроний отахону-онахонларимиз, муштипар опа-сингилларимиз ва кичкинтой набираларимиз қалбига хотиржамлик улашаётган, уларнинг эзгу дуоларига мушарраф бўлаётган аскар йигитларимизнинг хизматлари, буюк алломаларимиздан барчамизга мерос бўлиб қолган манбаларда баён этилишича ўта савобли амаллардандир.
Жумладан, ватандошимиз Ал-фақих Абу Лайс-Самарқандийнинг “Танбеҳул-Ғофилин” номли асарларининг “Посбонлик фазилати” номли етмишинчи бобида посбонлик ҳақида қуйидаги ривоят келтирилган.
Абдуллоҳ Ибн Муборак пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васалламдан зикр қиладилар: Пайғамбар (С.А.В) айтдилар: “Аллоҳ таоло қиёмат куни сирот устидан шамол каби ўтадиган ҳисоб-китоб қилинмайдиган ва азобланмайдиган қавмларни тирилтиради”. “Эй расулуллоҳ, улар кимлар?” деб сўрашди. Расулуллоҳ (С.А.В): “Улар ўлимни қўриқчиликда топганлар“, дедилар.
Бугунги кунда дунёнинг кўп минтақаларида содир бўлаётган қонли тўқнашувлар, ўзаро низо ва зиддиятлар бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлаётганини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали билиб, она ватанимиздек тинч осуда юрт қайрда бор дейсан албатта.
Шундай экан муҳтарам пайғамбаримиз (С.А.В)нинг “Фарзандларингизга сузиш, камон отиш ва аёлларга касб-ҳунарни ўргатинглар”, деган кўрсатмаларига амал қилиб фарзандларимизга ёшлигиданоқ уларнинг ҳақиқий ўғлон қиладиган машқларни ўргатиб уларни она ватанга, эл-юртга садоқат руҳида улуғ аждодларимиз каби имон эътиқодли қилиб, ватани камолоти йўлида ўз халқига моли, куч-ғайрати тугул жонинини ҳам аямайдиган, халқи ва ватанини озодлиги, фаровонлиги учун бор будини фидо қиладиган қилиб тарбиялашлигимиз мусулмонлик бурчимиз эканлигини англаб етмоғимиз лозим.

Абдуллахон Мирзаев
Денов тумани “Муҳаммадқул” жоме масжиди имом ҳатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here