Тавба – арабча сўз бўлиб луғатда қайтиш маъносини англатади. Аллох субханаху ва таоло айтадики: ва у шундай худоки бандаларининг тавбаларини қабул қилади гунохларини авф этади ва нимаики қилса ўзи билади. (шўро – 25).
Абу зарр Ғифорий (р.а) Расулуллох (с.а.в) дан эшитганман деб : ривоят қиладилар: Ҳар бир дарднинг давоси бўлгани каби гунох дарднинг давоси тавбадир. Хар куни икки мартта тавба қилмаган одам ўз нафсига зулм қилгандир. Истиғфор айтишни тилидан канда қилмаганнинг тавбасини Аллох таоло қабул қилгусидир. Ривоят қилурларки мўмин банданинг тавбасини тўртта белгиси билан таниса бўлади.
1. Ўз тилини бекорчи гаплар, ғийбат, гап ташиш ва ёлғон сўзлашдан тийган бўлади.
2. Ўз қалбида бировга хасад ва адоват сақламайди.
3. Шарорат ёмонлик қилувчи кишилардан ва баткирдорлардан узоқлашади ва улар билан хам сухбат бўлмайди.
4. Ўзининг қилиб қўйган гунох ишларидан пушаймон бўлиб тўғри йўлида бардавом бўлади.
Хаммамизни Аллох тўғри йўлида йўлласин.
“Имом Термизий” жоме масжиди
Имом ноиби: А.Бобоев