Бизнинг азалдан ота-боболаримиз эътиқод қилиб келаётган ислом динимиз таълимотига кўра тартиб-интизомли бўлишга инсон зотига азият бермасликка чорлайди. Турли муносабатларда хоҳ ижтимоий бўлсин хоҳ турли шахсий масалалар бўлсин уларнинг барчаларида озор бермасликларига даъват этади. Акс холда қаттиқ гуноҳкор бўлади. Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломида бу хақда шундай марҳамат қилади: “Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига олган бўлурлар” (Аҳзоб, сураси 38-оят). Шундай экан барча жабхада бировга озор беришдан сақланишимиз лозим бўлади. Биз учун арзимас бўлиб кўринган суҳбат асносида баъзи ҳатти-харакатлар ҳам динимиз назаридан четда қолмаган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) муборак ҳадисларида шундай марҳамат қилиб айтадики: “ Икки киши учинчи кишини ёлғизлатиб суҳбатлашмасин. Чунки, бу мўминга азият беради. Аллох эса мўминга азият беришни ёқтирмайди”- деганлар. (Имом Абу Яъло ”Муснад” да ва имом Табороний “Муъжамул авсат” да ривоят қилган).
Бошқа бир ривоятда саҳобалардан бирлари Набий (с.а.в.) нинг олдига келиб “ Ё расулуллоҳ қайси мусулмонлар афзал саналади?”- деб сўради шунда у зот шундай жавоб берди: “Мусулмон мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломат бўлган кишидир. Мухожир-Аллоҳ таоло қайтарган нарсалардан ўзини тийган кишидир”. (Муттафақун алайх).
Афсуслар бўлсинки хозирги вақтда бозорларда, кўча-кўйларда, жамоат жойларда хар қандай бўлар-бўлмас гаплар билан бўҳтонлар билан арзимас сабаблар билан инсонлар бир бирларига озор бераётганлигини гувоҳи бўлиб қоламиз. Бу жуда ачинарли ҳолдир. Азизлар мўмин киши инсонларга озор беришлиги оғир гуноҳлигини билиб қилган киши бу дунёдан хор бўлиб ўтиши оҳиратда эса жаҳаннам азобига гирифтор бўлиши ҳақида оят ва ҳадисларда хабар берилган. Инсонлар бир-бирини ғийбат қилмасдан, бир-бирига озор бермасдан, аксича яхшилик қилиш лозимлиги ҳақида биродорларига жумладан ўсиб келаётган ёшларимизга ўргатиб борсак нур устига аъло нур бўлар эди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) “ Эй тили билан иймон келтириб, қалбига эса иймон кирмаганлар, (қалби билан иймон келтирмаганлар) мусулмонларни ғийбат қилма ва уларнинг айбини пойлаб-қидирманглар! Чунки ким уларнинг айбини қидирса, Аллоҳ таоло уни ўзининг айбини қидиради ва гарчи уйининг ичида яъни, (одамлардан махфий бўлса ҳам уни ошкор қилиб) шарманда қилади.” ( Имом Абу Довуд ривоят қилган ) Шундай екан бировнинг айбини излашдан унинг юзини қора қилиб озор беришдан тийилайлик. Имом Бағавий раҳимахуллох “Мусулмонларнинг энг афзали Аллоҳ таолонинг ҳақларини адо этиш билан мусулмонларнинг ҳақларини адо этишни жамлаган ҳамда мусулмонларнинг шанларидан тийилган кишидир”- деганлар. Барчаларимизни Аллоҳ таолонинг буюрганларини қилиб, қайтарганларидан қайтишликни ва мумин биродарларимизга фақат яхшилик килишни насиб этсин.

“Хайитобод” жоме масжиди имом хатиби:​А.Мирзаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here