Қадимда бир ўтинчи бўлган экан. Ўтинчи тоғлардан ўтин териб келиб, шаҳарда сотиб, хотини ва ўғилларини боқар эди. Ўғиллари эса ўтинчининг фарзанди эканлигидан ор қилишарди. Аммо ўтинчининг хотини оқила, итоатгўй аёл эди. У доимо эри уйга қайтиб келишини сабрсизлик билан кутар, чарчаб қайтган эрини ширин сўзлар билан кутиб олар, дарров қўлига сув куйиб, сочиқ тутарди. Эрининг ўтинчилик асбобларини ҳам жой-жойига ювиб тозадаб қўйиб қўярди. Дарров дастурхонга чой-нон қўяр, эри бир-икки пиёла чой ичгунча овқат ҳам сузиб келарди. Эрининг топиб келган пулини бир ҳамён тилла олгандек севиниб олар, «Бугун доимгидан ҳам кўп пул топиб келибсиз», дерди. Баъзида эри «Бугун камроқ пул топдим» деганида ҳам, «Ҳафа бўлманг, баракасини берсин. Бугун камроқ топган бўлсангиз, Аллоҳим эртага кўпрок берар», деб унинг кўнглини кўтарарди.
Бир куни ўғиллари онасидан сўрашди:
— Онажон, отамиз бир оддий ўтинчи бўлса, нега отамиз уйга келганида бунча гирдикапалак бўласиз? — деди катта ўғли.
— Рост, отамизни кўришингиз билан ўзингизни қўярга жой тополмай қоласиз-а? — деди ўртанча ўғил.
— Хатто отамизнинг оёқларини ўзингиз ювиб қўйишингизни тушунмаймиз — деди кенжа ўғил.
— Биз эса отамиз ўтинчилигидан уяламиз, — дейишди бир овоздан.
— Эҳ, болаларим-а, деди аёл. Оталаринг кўчада ўтинчи, уйда эса ҳақиқий Султон…

Илоҳим…
Ҳар бир эркакка ўз оиласида «Султон» бўлиш насиб қилсин…

Олтинсой туман “Саййид Муҳиддинхон”
жомеь масжид мухтасиби: Т.Абдулахатов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here