Ҳар бир инсон Аллоҳдан бир солиҳ ва солиҳа фарзанд сўраб дуо қилади.Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: Ўша жойда Закариё Роббига илтижо қилиб деди “Роббим менга ҳам Ўз ҳузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақиқат Сен дуони эшитгувчидирсан”. Аллоҳ бу оятида пок ният ва келажакни орзу қилиб эртанги кун ворисини ўзидангина сўрашни ўргатмоқда. (Олий Имрон сураси 381 оят).
Мўътабар манбаларда қайд этилишича бола тарбияси 3 босқичда амалга оширилади.
- Жуфт танлашда-одобли, солиҳа, обида жуфт танлаш.
- Ҳомиладор аёлга бола туғилгунга қадар моддий ва маънавий шароит яратиб бериш керак.Бундай ҳолда аёл харом луқма емаслиги, гўзал нарсаларга қарамоғи, ширинсўзлар эшитмоғи зарур.
- Бола дунё юзини кўргандан бошланади.Она фарзандини озиқлантиришда фарзандини озодалик қоидаларига амал қилиши ва болани покликка ўргатиши лозим.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ўзининг ҳадисларидан биридан шундай марҳамат қилганлар: “Кишининг фарзандини чиройли тарбиялаши кўп миқдорда нафл садақа беришдан яхшироқдир” (Термизий ривояти).
Фарзанд тарбия қилганда унинг ёши ва савиясини инобатга олиш лозим. Масалан 2 ёшгача фақат ширинсўзлар билан тарбия қилинади. 5 ёшгача бола атрофни ўрганади. Асосий маълумотни шу ёшда эгаллайди. Кейинги давр бироз қаттиқ қўлликни талаб этади.Бу давр ўсмирлик 18 ёшдан бошлаб фарзанд дўстимиз ҳам суҳбатимиз вақти келса суҳбатдошимизга айланади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам яна бир ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар: “Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарса бера олмайди”.
Миср подшоси Рум подшоси билан адоват деворини бузиб дўстлик риштасини боғлади. Дўстлашганида икки мамлакат фаравон бўлди.Бир куни Миср подшоси Рум подшосига нома йўллади.Фарзандларимиз бизлар вафот этгандан сўнг ҳаётимиз асоси ва тириклигимиз нишонасидирлар. Мен ўғлим учун ажойиб, нафис моллар, ҳисобсиз яхши от, туя ва бошқа ҳайвонлар ва иморатлар захира қилиб қўйдим. Сиз фарзандингиз учун қандай тадбир кўрдингиз” деб сўрайди. Рум подшоси мактубни ўқиб табассум қилди ва дедики: “Мол-дунё бевафо бу беш кунлик дунёда ўткинчи матоларга алданиш одоб ва тарбия сарпоси билан ораста қилдим.Молга завол етади аммо яхши хулқ ва тарих ўзгармайди”.Миср подшоси бу гапларни ростлигини тасдиқлабди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар: “Авлодларингизни Аллоҳни севадиган қилиб тарбияланглар. 2 чи унинг расм-русумини севадиган қилиб тарбияланглар 3чиси китобини севадиган қилиб.Зеро ота она тарбияси бола учун умр давомида ҳамиша биринчи ва ҳал этувчи бўлиб қолади”.
Олтинсой туман бош имом хатиби М.Маматқулов