Аллоҳ таъоло инсонларни дунёга яратиб, ўзаро инсоний алоқаларнинг барча йўналишларини тартибга солиб берган зотдир. Инсонларнинг ўзаро бир бирлари билан борди келди алоқаларини қилишликда буюк ҳикмат бордир. Аллоҳ таъоло Ҳужурот сурасида “Эй инсонлар, сизларни турли миллат ва қавм қилиб яратдик, ўзаро танишишликларингиз (ўзаро алоқа қилишликларингиз учун)” деб марҳамат қилган. Шу ҳикматдан келиб чиқиб кишилар бир бирлари билан алоқа қилишади. Бой киши камбағал билан, илмлик киши илмсиз билан. Қўшни қўшни билан ва ҳоказо.

Ушбу алоқалар ичида боғланишлиги муҳим бўлган алоқа қариндошлик алоқасидир. Қариндошлик алоқаси узулиши мумкин бўлмаган алоқадир. Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳис саломдан эшитган ҳадисларини шундай баён этганлар: “Аллоҳ азза ва жалла айтар эканки мен раҳмонман, раҳмни (бачадонни) мен яратганман, унга ўзимнинг исмимдан исм қўйганман. Ким уни боғласа (сийлаи раҳм қилса) мен ҳам уни боғлайман, ким уни кесса мен ҳам уни кесаман”. Бу ва бунга ўхшаш оят ва ҳадислар бу борада талайгина. Шунинг учун биз мўъминлар доим силаи раҳмда бўлиб Аллоҳ таъолонинг буйруғига ва Расулимиз алайҳи саломнинг муборак ҳадисларига амал қилиб ҳаёт ўтказмоқлигимиз лозимдир. Аллоҳ таъоло барчамизни қариндошлар билан яхши алоқада бўлишлигимизни насиб этсин.

“Илонсой” жомеъ масжиди имом хатиби   У.Қурбонов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here