Она сиймоси

Дарҳақиқат, биз ҳаётимиз мазмуни бўлган севги ва садоқат, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби энг нозик, сирли туйғуларни Яратганимизнинг беқиёс мўжизаси бўлмиш аёл зотисиз асло тасаввур этолмаймиз. Аёл деганда, кўз ўнгимизда аввало оқ сут бериб, барчамизни ўз бағрида асраб-авайлаб вояга етказадиган, бутун ҳаётини фарзандига бахшида этадиган дунёдаги энг муқаддас зот — Она сиймоси намоён бўлади. Меҳрибон ва мушфиқ оналаримизнинг ана шундай буюк хизматини сўз мулкининг султони, улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг «Жисмни қил садқа ано бошига» деган ҳикматли сўзларидан ўтказиб ифода этишнинг ўзи қийин.

Қуръони каримнинг бир неча оятларида онани эъзозлаш, унинг ҳаққини адо этиш буюрилган. Онанинг фарзандни тарбиялаб вояга етказиш йўлида чеккан риёзати ҳаққини адо этиш учун ҳар қандай саъй ҳаракат ва хизмат камлик қилади.

Ҳазрати Навоий бобомиз айтганларидек:

Оналарнинг оёғи остидадир, Равзам жаннату жинон боғи, —

Равза боғин висолин истар эрсанг, бўл онанинг оёғи тупроғи.

Бугунги кунда ҳаётимизнинг қайси соҳа ва йўналишини олмайлик — бу давлат ва жамият қурилиши ёки ишлаб чиқариш тармоқлари бўладими, фермерлик ва тадбиркорлик, тиббиёт, таълим-тарбия, фан ва маданият, санъат бўладими — уларнинг ривожи ва самарасини оширишда, юртимизда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишда, халқаро майдонда давлатимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришда опа-сингилларимизнинг катта ҳисса қўшаётгани ҳақида кўп гапириш мумкин.

Олтинсой тумани Саъд Ибн Абу Ваққос жомеъ масжид имом хатиби:                  Ш.Яхёев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here